Бахтиёр Фозилов сирлари нега очиқлана бошлади?

10.03.2026 16:57

Шов-шувли бизнес империясининг катта рўйхати эълон қилинди, у нега шу пайтгача очиқланмаган, аксинча, сир сақланган эди? Энди нима юз берди? Бу анъана давом этиши мумкинми? Яъни, бошқа, номи халқ орасида машҳур-у, расман бирор хабар топилмайдиган йирик шахсларнинг бизнеслари ҳам очиқланиши мумкинми? 

Давлат реестрига асосан, Фозилов Бахтиёр Шуҳратович бевосита ва билвосита таъсисчиси бўлган ҳамда унинг улушлари мавжуд корхоналар рўйхати очиқланди. Булар:

1. “Sanoat Energetika Guruhi” МЧЖ ҚК. Фаолият тури — нефт қазиб олиш. 08.06.2017 йилда очилган.

2. “Sanoat Energetika Guruhi Enera” МЧЖ ҚК. Фаолият тури — ҳолдинг компаниялар фаолияти. 24.05.2022 йилда очилган.

3. “Enter Engineering” PTE LTD. Фаолият тури — муҳандислик иншоотлари қуриш. 23.05.2018 йилда очилган.

4. “Sam Air” МЧЖ. Фаолият тури — авиакомпания. 2022 йил 4 апрелда очилган.

5. “Tashkent International Medical Center” МЧЖ. Фаолият тури — шифохона. 16.04.2020 йилда очилган.

6. “Mironkul Stroy Servis” МЧЖ. Фаолият тури — совуқ ҳолда қолиплаш ва фалцовка қилиш. 06.02.2013 йилда очилган.

7. “FC-Surkhan” МЧЖ. Фаолият тури — футбол клуби. 21.12.2021 йилда очилган.

8. “Marakand Logair” МЧЖ. Фаолият тури — логистика. 2020 йил 15 октябрда очилган.

9. “Helicon” МЧЖ. Фаолият тури — ихтисослашган дизайнерлик фаолияти. 25.10.2021 йилда очилган.

10. “Samarkand Touristic Centre” МЧЖ. Фаолият тури — меҳмонхоналар ва шунга ўхшаш яшаш жойлари. 20.11.2019 йилда очилган.

11. “Family Park” МЧЖ. Фаолият тури — майдонларни ижарага бериш ва бошқариш. 19.02.2018 йилда очилган.

12. “Wind Rose” МЧЖ. Фаолият тури — дам олиш хизматларини ташкил этиш. 20.09.2016 йилда очилган.

13. Самарқанд халқаро технология университети МЧЖ. Фаолият тури — нодавлат олий таълим муассасаси. 04.02.2022 йилда очилган.

14. “Gas Chemical Complex Mto Central Asia” МЧЖ. Фаолият тури — пластмасса ишлаб чиқариш. 08.06.2022 йилда очилган.

15. “Mercian Wellness” МЧЖ. Фаолият тури — соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар. 14.02.2024 йилда очилган.

16. “Arkchemical” МЧЖ. Фаолият тури — пластмасса ишлаб чиқариш. 30.06.2023 йилда очилган.

17. “Toshkent Samarqand Avtomagistrali” МЧЖ. Фаолият тури — йўллар ва шосселар қуриш. 20.02.2024 йилда очилган.

18. “Geo Research And Development Company” МЧЖ. Фаолият тури — меъморчилик. 04.04.2019 йилда очилган.

19. “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ. Фаолият тури — нефтни қайта ишлаш маҳсулотлари ишлаб чиқариш. 05.02.1999 йилда очилган.

20. “Saneg Elements” МЧЖ. Фаолият тури — кимё саноати ва ўғитлар ишлаб чиқариш учун минерал хом ашёлар қазиб олиш. 03.03.2023 йилда очилган.

21. “Saneg Karakul” МЧЖ. Фаолият тури — ихтисослашган дўконларда мотор ёқилғиси чакана савдоси. 26.07.2023 йилда очилган.

22. “Saneg Powers” МЧЖ. Фаолият тури — иссиқлик электр станциялари томонидан электр энергияси ишлаб чиқариш. 25.05.2023 йилда очилган.

23. “Osiyotech” МЧЖ. Фаолият тури — компютер дастурлаштириш соҳаси. 17.03.2023 йилда очилган.

24. “Ark Port” МЧЖ. Фаолият тури — ҳаво транспорти соҳасидаги хизматлар. 20.11.2023 йилда очилган.

25. “Karauzyak Management” МЧЖ ҚК. Фаолит тури — комплекс маъмурий-бошқарув хизмати кўрсатиш. 16.12.2022 йилда очилган.

26. “Gallaaral Management” МЧЖ ҚК. Фаолит тури — комплекс маъмурий-бошқарув хизмати кўрсатиш. 16.02.2022 йилда очилган.

27. “Boqiy Buxoro Tarixiy-Etnografik Parki” МЧЖ. Фаолит тури — меҳмонхоналар ва шунга ўхшаш яшаш жойлари. 22.09.2023 йилда очилган.

28. “Air Marakanda” МЧЖ. Фаолит тури — ҳаво транспорти соҳасидаги хизматлар. 09.04.2020 йилда очилган.

29. “Triangul Metals Tebinbulak” МЧЖ ҚК. Фаолият тури — темир рудасини қазиб олиш. 07.04.2021 йилда очилган.

30. “Enera Aniqlik” МЧЖ. Фаолият тури — аудиторлик. 26.07.2023 йилда очилган.

31. “Seg Tasco” МЧЖ. Фаолият тури — қаттиқ, суюқ ва газсимон ёқилғи ва шу каби маҳсулотлар улгуржи савдоси. 15.02.2022 йилда очилган.

32. “First Falcon Logistics” МЧЖ. Фаолият тури — ҳаво юк транспорти. 17.08.2022 йилда очилган.

33. “Seg Motol” МЧЖ. Фаолият тури — нефтни қайта ишлаш маҳсулотлари ишлаб чиқариш. 29.12.2021 йилда очилган.

34. “Piskent Meva” МЧЖ. Фаолият тури — яшашга яроқсиз жойларни ижарага бериш ва бошқариш 17.02.2016 йилда очилган.

35. “Eriell Group” — нефт конлари хизматлари. 2004 йилда очилган.

35 та йирик бизнес. Уларнинг тақдири нима бўлади? Бу бизнесларда меҳнат қилиб, ўз ҳаққини ололмаган оддий ходимларнинг иш ҳақлари қайси ҳисобдан тўланади? Бу бизнеслар ичида бошқа қонунга хилоф ишлар ҳам бор эдими, улар ҳам оммага ошкор қилинадими? Ушбу саволларнинг жавоби охир-оқибат очиқланиши аниқ.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
1
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар