Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ислоҳотларнинг устувор йўналишлари белгиланди

26.02.2026 10:54

“Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ислоҳотларни илғор халқаро амалиёт асосида жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–25-сон Фармонига кўра, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ислоҳотларнинг устувор йўналишлари белгиланди.

Фармонга кўра стандартлаштириш йўналишида:

•  Саноатда тўлиқ халқаро стандартларни қўллашга ўтилади;
•  Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати марказини Ўзбекистон стандартлар институтига қўшиб олиш орқали қайта ташкил этилади;
•  Ветеринария, ўсимликлар карантини, санитария ва мувофиқликни баҳолаш соҳаси мутахассисларининг малакасини оширишда ўқув дастури ва таълим ташкилотини мустақил танлаш имкони берилади; 
•  Мувофиқликни баҳолаш органларига Миллий аккредитация тизимида аккредитация ўтган ҳолда экспорт бозорларида талаб этилаётган хорижий стандартлар асосида мувофиқликни баҳолаш ишларини ўтказишга рухсат этилади.

•  Стандарт ва техник регламент ишлаб чиқиш ва қабул қилиш амалиётини халқаро талаблар асосида ташкил этиш мақсадида: 2026 йил 1 майдан бошлаб ҳар қандай даражадаги стандартлардан фойдаланишга ихтиёрий тус берилади, халқаро (минтақавий, хорижий) стандартларни республика ҳудудида қабул қилишнинг халқаро амалиёти жорий этилади ҳамда стандартларинг расмий рўйхати миллий стандартлар даражасида шакллантирилади.

•  Қуйидаги иқтисодиёт тармоқларида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш тўлиқ халқаро стандартлар асосида ташкил этилади:

а) 2026 йил 1 июлдан тўқимачилик, чарм, мебель, электротехника, автомобилсозлик, ахборот технологиялари; 
б) 2027 йил 1 январдан нефть ва газ, металлургия, транспорт, қурилиш маҳсулотлари, тиббий буюмлар;
в) 2028 йил 1 январдан энергетика, кимё, экология, хизмат кўрсатиш соҳалари.

•  Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш мақсадида:

а) Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармасининг магистратура ва докторантура дастурлари бўйича таълим олиш учун стипендия квоталарини ажратишда техник жиҳатдан тартибга солиш (шу жумладан, стандартизация, метрология ва аккредитация) соҳасига ҳам мақсадли асосда устуворлик берилади;
6) 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш йўналишларида таҳсил олаётган олий таълим муассасалари талабалари учун:

1) Агентлик ва унинг тизим ташкилотларининг маблағлари ҳисобидан “Махсус стипендия” таъсис этилади;

2) ривожланган давлатлар, хусусан Европа Иттифоқининг техник жиҳатдан тартибга солиш (Technical Regulation) тизимини ўрганиш модели асосида дарс соатлари жорий қилинади; 

3) сўнгги 2 йилни хорижий университетда давом эттиришни назарда тутувчи "2+2" шаклидаги қўшма таълим дастурлари ишлаб чиқилади.

•  Мазкур Фармонга асосан келтирилган халқаро стандартлар қабул қилиш учун 2026-2028 йилларда Ўзбекистон стандартлар институтига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Давлат бюджети ҳисобидан 78,8 млрд сўм маблағлар ажратилади.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар