Алишер ҚОДИРОВ: «Суд раиси фуқароларни алоҳида қабул қилиши нотўғри»

25.03.2021 11:37

Алишер ҚОДИРОВ: Суд раиси фуқароларни қабул қилмаяпти, деган эътироз бўлди. Бу нотўғри эътироз. Суд раиси адолатни қарор топтириш учун ҳеч ким билан алоҳида гаплашмаслиги керак. Суд қарорларига эътироз билдиришнинг тизими бор, шунга амал қилиниши шарт. Адолатли қарорни адолатсиз деб ҳисоблайдиган иккинчи тараф доимо бўлган, бор ва бундан кейин ҳам бўлади. Суд раислари ҳар бир қарори учун тушунтириш бераверса, норози томоннинг шикоятлари билан ўралашиб юраверса, биз ҳеч қачон адолатли судлов тизимига эриша олмаймиз.

Айни пайтда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ялпи йиғилишида «Судлар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама этилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ялпи йиғилишида «Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси раҳбари Алишер Қодиров «Судлар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамасида сўз олиб, сўнгги йилларда адолатли суд тизимини қарор топтириш, судлар мустақиллигини таъминлаш борасида самарали ислоҳотлар амалга оширилаётганини таъкидлади.

- Суд тизимида бўлаётган ислоҳотларни кўз билан кўрмаслик учун кўр бўлиш керак, - деди Алишер Қодиров.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
6
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
26.03.2021 06:36
Тугри фикр 100% кушиламан.
25.03.2021 21:23
Kontitutsiya 2 -moddasini bir o'qib ko'rsin.
25.03.2021 17:12
Бу депутатни судга иши тушмагани учун, ижтимоий тармоклар ва юзма юз учрашиш оркали халкнинг дардини эшитмагани учун ковун туширишда давом этади.