Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз йиллик довонидан ўтиб, Учинчи Ренессанс ҳақида баралла гапираётган бир пайтда, давлат бошқарувининг юқори поғоналарида ўтирган амалдорларимизнинг исм-шарифларига назар солиб, одамнинг энсаси қотади.
Миллий ғурур, она тили муқаддаслиги ва ўзликни англаш ҳақида соатлаб маъруза ўқийдиган, халқни ватанпарварликка чорлайдиган «жаноблар»нинг чўнтагидаги паспортида ҳамон совет мустамлакачилик тизимининг чириган асоратлари — «Раджабов», «Адилов», «Касимов» каби имловий ғализликлар «муҳр»дек босилиб турибди. Бу шунчаки техник хато ёки ҳужжатдаги ёзув эмас, бу — ўша амалдорнинг миллий тилга бўлган ҳақиқий муносабати, унинг руҳиятидаги қуллик занжири ва ўзлигидан уялишининг яққол исботидир.
Фонетик мажруҳликлар — «элита»нинг визит картаси
Нега ўзбек тилида мавжуд бўлмаган, рус тилининг талаффузига мослаб тўқилган «Дж» бирикмаси ёки «Гулям» каби фонетик мажруҳликлар ҳамон «элита»нинг визит картасига айланиб қолган? Наҳотки, миллат тақдирини белгилайдиган шахслар ўз исмидаги битта ҳарфни — «Жўраев» ёки «Ғуломов» шаклида тўғрилашга «қунт» қилмаса? Бу ерда гап бюрократия ёки ҳужжат алмаштиришнинг қийинлигида эмас, балки амалдорларимизнинг миясига сингтиб кетилган комплексда.
Улар назарида, русча талаффуздаги фамилия гўё уларга қандайдир «халқаро нуфуз» ёки «маданийлик» тамғасини берадигандек. Аслида эса, ўз исмини ўзбекча имло қоидаларига кўра ёзишдан ор қиладиган одамнинг миллат ҳақида қайғуриши — шунчаки сиёсий иккиюзламачиликдир.
Дунёда ўзини ҳурмат қилган бирон бир миллат вакили, айниқса давлат амалдори, ўз исмини бошқа бир давлатнинг грамматик қолипларига солиб кўз-кўз қилмайди. Тасаввур қила оласизми, француз ёки япон вазири ўз исмини русча ёки инглизча транскрипцияда ҳужжатлаштириб юрганини? Бу кулгили ва шармондали ҳолат.
Бизда эса бу — одатий ҳол. Амалдорларимизнинг аксарияти халқаро миқёсда ўзларини таништирганда ҳам айнан мана шу «советча мерос»га ёпишиб олишади. Уларнинг фикрича, «Джураев» бўлиб кўриниш — замонавийлик, «Жўраев» бўлиш эса гўё «маҳаллийлашиб қолиш». Бу қандай фожиа? Бу қандай маънавий қашшоқлик?
Энг ачинарлиси, бу амалдорлар давлат тили ҳақидаги қонунларни ижро этишни бошқалардан талаб қилишади. Тадбиркорнинг пешлавҳасидаги имло хатосини деб жаримага тортишни билишади, лекин ўз исмларидаги имловий «босқин»ни кўришмайди.
Жаноб амалдорлар, халқ сизга қараб бўй чўзади! Агар сиз ўз исм-шарифингизни ўзбекча ёзишни ўзингизга эп кўрмас экансиз, сиздан миллий тил ривожини кутиш — қумга сув қуйиш билан баравар. Ислоҳотни минбардан эмас, чўнтагингиздаги паспортдан, бошланг. Исм — инсоннинг миллий коди, агар у бузилган бўлса, демак, миллий мафкура ҳам тешикдир.
Рўйхат билан танишинг!
Қуруқ қошиқ оғиз йиртар деганларидек, иддаоларимизга исбот сифатида вазирлар ва ўринбосарларининг исм-шарифоарига назар ташладик. Таассуфки, вазирликларнинг расмий сайтларида берилган исм-шарифларнинг бармоқ билан санарлисигина тўғри ёзилган. Она тили, миллий ўзлик ҳақида гап кетар экан, эринчоқликни четга сурамиз-у, вазирликларда ишлайдиган Пайзрахманович, Касимов ва Иркиновналар билан танишамиз.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
1. Абидхаджаев Умид Кутпитдинович — Иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари.
2. Умрзаков Илҳомжон Ўринбой ўғли — Иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари.
3. Рахимова Гулнора Хашимовна — Иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
1. Каримова Эъзозхон Гапиржоновна — Мактабгача ва мактаб таълими вазири.
2. Комилов Темуржон Каландарович — Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
1. Раджабов Сардор Бахтиёрович — Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари.
2. Саломов Уктам Раҳимович —
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари.
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги
1. Хидоятов Шерзод Саиджанович — Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири.
2. Адилов Давронжон Кабилджанович — Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг ўринбосари.
3. Алиматов Тоир Наматуллаевич — Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг ўринбосари.
4. Жураева Озода Абдурахимовна — Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг ўринбосари.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
1. Кудратов Лазиз Шавкатович — Инвестициялар, саноат ва савдо вазири.
2. Тешабаев Хуррам Фатихович — Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари.
3. Касимов Илзат Аблахатович — Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари.
4. Гуламов Шохрух Хасанович — Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосарининг вазифасини бажарувчи.
5. Алиев Акрам Заирович —Инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари вазифасини бажарувчи.
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги
1. Юсупов Рустам Пайзрахманович — Тоғ-кон саноати ва геология вазирининг ўринбосари.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
1. Захидов Ботир Эркинович — Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири.
2. Жураев Марат Юлдашевич —Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари.
Спорт вазирлиги
1. Икрамов Адхам Илхамович — Спорт вазири.
2. Исмаилов Мурад Валижонович — Спорт вазири ўринбосари.
3. Моминджанов Шарифжон Фузаилович — Спорт вазири маслаҳатчиси.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
1. Абдурахмонов Иброҳим Юлчиевич — Қишлоқ хўжалиги вазири.
2. Юлдашев Қаҳрамон Анварджанович — Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
1. Худаяров Асилбек Анварович— Соғлиқни сақлаш вазири.
2. Баситханова Эльмира Иркиновна — вазир ўринбосари.
3. Ташпулатов Фарходжон Мухаммаджонович — вазир ўринбосари.
Адлия вазирлиги
1. Ташкулов Акбар Джурабаевич — Адлия вазири.
2. Икрамов Музраф Мубаракходжаевич — Адлия вазирининг ўринбосари.
Транспорт вазирлиги
Абдугафаров Илхомжон Абдухалилович — Транспорт вазири ўринбосари.
Маданият вазирлиги
1. Таджиханов Авазхон Бахадирович — Маданият вазирининг биринчи ўринбосари.
2. Ахмедов Баходир Маджитович — Маданият вазирининг биринчи ўринбосари.
Мудофаа вазирлиги
1. Халмухамедов Шухрат Гайратджанович — Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири.
2. Иминов Зайнобиддин Рузиевич — Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари.
3. Каршиев Ҳамдам Алиқулович — Мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
1. Икрамов Азизбек Исраилович — Фавқулодда вазиятлар вазири.
2. Кадиров Нуриддин Бахриддинович — вазир ўринбосари.