Олиб борилган текширув ҳаракатлари давомида номаълум шахс Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев номидан “Facebook” ижтимоий тармоғида электрон манзили бўлган сохта профиль очган ҳолда фуқаролар билан мулоқотга киришган.
Мулоқот жараёнида ўзини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари деб таништириб, фойдаланувчилар билан ёзишмалар олиб борган. Тармоқ фойдаланувчиларига турли масалаларда, айниқса, уй-жой ва банк кредитлари ажратиш бўйича амалий ёрдам кўрсатилишини ваъда қилиб, алдаб фуқаролардан 50 минг сўмдан 1,5 млн. сўмгача бўлган пул маблағларини банк пластик картасига туширган ҳолда ўзлаштириб, фирибгарлик йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.
Олинган тезкор маълумотлар натижасида, 2021 йил 5 февраль куни Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри ҳудудида тезкор-техник қидирув тадбирлари ўтказилиб, ушбу ноқонуний ҳаракатларни Чирчиқ шаҳар 3-кичик туманида вақтинча яшовчи 1982 й.т., М.М. содир этганлиги аниқланиб, телефон қурилмаси ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштириб олинган.
Фуқаро М.М. га нисбатан Чирчиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ИИВ Тезкор – қидирув ҳамкорлиги бошқармаси