Россиянинг Амур вилоятига ишга кетган фуқаролар Меҳнат миграцияси агентлигидан ёрдам сўраб, «Биз ёнингиздамиз» @bizyoningizdamizbot ботига мурожаат қилмоқда. Амур вилоятининг «Пик индустрия» компанияси заводига ишлаш учун борган фуқаролар маош ва заводдаги вазият келишилган шартнома асосида эмаслигини айтмоқда.
Маълум бўлишича, ишчилар маоши шартномада кўрсатилган миқдордан кам ва иш соати майордан кўп. «Ҳар куни 12 соатдан бир кун ҳам дам олмасдан ишлаймиз. Ҳозирда 40-43 минг рубль маош олаяпман. Аслида эса ҳафтада 5 кун 8 соатдан ишлашимиз ва 60 минг рубль маош олишимиз керак эди», дейди мурожаат йўллаган фуқаро.
Тегишли идоралардан хорижда юрган фуқароларимизга ёрдам кўрсатишларини сўраб қоламиз.