Бугун тонгда Танзанияда ҳижобли аёл Самия Ҳасан Сулуҳу Президентлик қасамёдини ичиб бу мамлакатнинг илк аёл Президентига айланди. Шу вақтгача у Бош вазир (вице президент) лавозимида фаолият юритиб келган.
Самия Сулуҳу амалдаги президент Жон Магуфулунинг тўсатдан вафот этиши муносабати билан Танзаниянинг биринчи шахсига айланган.
Самия Ҳасан 61 ёшда. У 2000 йилда ҳукумат тепасига келган. Танзания матбуоти уни мулоҳазакор ва оғир сиёсатчи сифатида таърифлайди. Самия Сулуҳу вице президентлик даврида мамлакат ичида етарли даражада обрў эътибор қозониб улгурган эди. Айни пайтда Самия Сулуҳу Африка қитъасидаги ягона аёл Президент бўлиб турибди.