Мутахассис жавоби:
Йиллар давомида Россияда ишлаб келган фуқароларимиз пандемия туфайли Ўзбекистонга қайтиб келди. Улар ҳозирда Россияга ишлаш учун қандай қайта бора олишлари мумкинлиги билан қизиқишмоқда?
Пандемия бошлангандан бери Россия ҳудудига кириш учун Ўзбекистон фуқароларига махсус рухсатнома талаб этилмоқда.
Айни кунларда Россиядан фирмалар вакиллари Ўзбекистонга таклиф этилиб, фуқаролар ўртасида танловлар ўтказилмоқда.
Меҳнат мигрантлари учун мўлжалланган “Биз ёнингиздамиз” канали мутахассиси Ортиқхўжа Норов қуйидаги танловларда иштирок этишни маслаҳат бермоқда:
Танловлар бўйича Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги филиалларига мурожаат қилишингиз мумкин.
Қўшимча маълумотлар учун: 1282 (қисқа рақами) ёки 71 202-33-55, 71 200-00-61.
Ишхона таклифномаси билан Россияга кириш мумкинми?
Россияга нима мақсадда ва қайси йўл билан боришдан қатъи назар ушбу давлат ҳудудига фақат рухсатнома олиб кейин кириш мумкин.
Ушбу рухсатномасиз Россия Федерацияси ҳудудига кириш ноқонуний ҳисобланади ва жавобгарликка тортилишга сабаб бўлиши мумкин.