UZTELECOM – 12 миллион абонент ишончи ва Ўзбекистон рақамли тараққиётининг ишончли ҳамкори

19.09.2025 16:16

 

33 йил давомида UZTELECOM Ўзбекистон телекоммуникация тизимининг асосини таъминлаб келмоқда. Бугун компания 12 миллион абонентни бирлаштириб, шаҳарлар, қишлоқлар ва мамлакатнинг энг олис ҳудудларида яшовчи аҳолига алоқа ва интернет хизматларини тақдим этмоқда.

Компаниянинг мобил тармоғи мамлакат ҳудудининг 96 фоизини қамраб олади, оптик толали алоқа линиялари узунлиги эса қарийб 300 000 кмни ташкил этади. Бу эса юқори тезликдаги интернетни телекоммуникация нуқтаи назаридан илгари “кўринмас” бўлган энг чекка ҳудудларга ҳам улаш имконини бермоқда.

Замонавий алоқа стандартлари жорий қилинмоқда: вилоят марказларида 5G, автомагистралар бўйлаб 4G тармоғини кенгайтириш, бизнес ва спорт иншоотлари ичида барқарор алоқа таъминлаш лойиҳалари, шунингдек, VoLTE ва VoWi-Fi технологияларидан фойдаланиш.

UZTELECOM ечимлари туфайли Ўзбекистон МДҲда биринчи бўлиб барча вилоят марказларини 5G тармоғи билан таъминлади. Тошкент ва Самарқандда эса бешинчи авлоднинг тўлақонли қамрови яратилди. Бундан ташқари, республика дунё бўйича иккинчи давлат бўлиб, 10 Gbit/сек тезликдаги симли интернет технологиясини жорий этди.

MyUTC мобил иловаси UZTELECOM рақамли экотизимининг марказига айланди. У асосий хизматларни бирлаштиради: алоқа ва тарифларни бошқариш, SIM ва eSIM улаш, 150 дан ортиқ сервислар учун тўлов, чет элда Travel eSIM ишлатиш, транспорт тўлови, маҳаллий компаниялар акцияларини сотиб олиш, электромобилларни қувватлаш. Бундан ташқари, cashback ва ўз-ўзига хизмат кўрсатиш имкониятлари ҳам мавжуд. Буларнинг барчаси MyUTC иловасини кундалик ва профессионал вазифалар учун универсал платформага айлантирмоқда.

UZTELECOM бизнес ва давлат тузилмаларини асосий рақамли инфратузилма билан таъминламоқда: маълумот марказлари, булутли платформалар, киберхавфсизлик, хостинг ва видеокузатув тизимлари. Бугунги кунда ушбу ечимлардан бутун мамлакат бўйлаб минглаб ташкилотлар фойдаланмоқда.

Тоғларда, чўлларда ва қишлоқ ҳудудларида янги база станциялари қурилиши давом этмоқда, “ақлли шаҳарлар” лойиҳалари амалга оширилмоқда ва мамлакатнинг барқарор ривожланишини таъминлайдиган миллий рақамли экотизим шаклланмоқда.

UZTELECOM – 12 миллион абонент ишонч билдирган оператор. Ушбу ишонч янги лойиҳалар ва технологияларга асос бўлиб, Ўзбекистоннинг рақамли келажагини белгилаб бермоқда.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар