Кунлик иш ҳақи тўлаш тартиби жорий этилади

15.08.2025 20:07


Президент қарори билан, мамлакатда иш берувчиларга ходимлар меҳнати учун кунлик тўлов йўлга қўйилади. Жумладан, айрим талабларга жавоб берадиган ходимлар меҳнати учун кунлик тўлов механизми тажриба тариқасида жорий этилади. 

Келтирилишича, иш ҳақини кунлик олиши мумкин бўлган ходим билан электрон меҳнат шартномаси тузилган бўлиши керак. Ходимдан рақамли платформаларда электрон ҳамёнга эгалиги ҳам талаб этилади. Шу билан бирга, солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашни ўз ичига олган солиқ интизомига қатъий риоя қилиниши керак.

Шунингдек, қарор билан 2025 йил 1 ноябрдан рақамли платформалар орқали шахсларни биометрик воситалар ёрдамида идентификация қилиш, СМС орқали хабар юбориш ва давлат рўйхатидан ўтказиш имконияти яратилади.

Шартномалар, электрон ҳисоб-фактуралар ва бошқа ҳужжатлар рақамли платформаларда имзоланиши мумкин; бу ҳужжатлар қоғоз ҳужжатлар билан тенг ҳуқуққа эга бўлади.

2026 йил 1 январдан айрим солиқ тартиблари бекор қилинади. Жумладан, якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслардан даромад солиғи, товарларни реализациядан олинадиган солиқ баъзи ҳолатларда бекор қилинади ёки соддалаштирилади.

Йиллик айланмаси 1 миллиард сўмгача бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилганлар учун солиқ ставкаси 1% қилиб белгиланади.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар