Сенатор пойтахтдаги электр узилишлари юзасидан Энергетика вазиридан изоҳ сўради

01.08.2025 16:42

Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси ўринбосари Сайёра Абдикаримова энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовга пойтахт электр энергияси таъминотидаги узилишлар юзасидан тушунтириш сўраб, сенатор сўрови юборди.

Сенат матбуот хизматининг хабар беришича, Тошкент шаҳрида электр энергияси таъминотида сўнгги пайтларда узилишлар кўпайгани аҳолининг кундалик ҳаёти, ижтимоий соҳа объектлари ва тадбиркорлик фаолиятига салбий таъсир кўрсатмоқда.

«Аҳоли ва тадбиркорлар томонидан электр таъминотидаги 3−4 соатлик узилишлар бўйича кўплаб мурожаатлар билдирилмоқда. Ушбу узилишлар нафақат фуқароларнинг кундалик турмуш тарзига, балки тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда. Ижтимоий инфратузилма объектларининг барқарор ишлашида ҳам муаммолар юзага келмоқда», — дейилади хабарда.

Хусусан, светофорлар фаолиятидаги узилишлар транспорт ҳаракатини тартибга солишда қийинчилик туғдирмоқда, бу эса йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солмоқда. Шунингдек, ишлаб чиқариш ва савдо объектларида совитиш тизимларининг ишдан чиқиши натижасида йирик молиявий зарарлар юзага келаётгани, хонадонларда эса маиший техника воситаларининг ишдан чиқиши ҳолатлари аниқланмоқда.

Сенат матбуот хизмати хабарида истеъмолчиларнинг бу борадаги ҳуқуқлари эслатиб ўтилган. Хусусан, «Электр энергетикаси тўғрисида»ги қонуннинг 39-моддасига кўра, электр энергияси истеъмолчилари сифатли ва барқарор электр энергиясини олиш ҳуқуқига эга. Қонуннинг 61-моддасига кўра, таъминотни тўхтатиш ёки чеклаш фақатгина бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш ёки аварияларни бартараф этиш мақсадида амалга оширилиши мумкин.Сенатор Сайёра Абдикаримова Тошкент шаҳридаги электр энергияси таъминотидаги узилишлар юзасидан тушунтириш сўраб энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовга сенатор сўрови юборди. Сўровда аҳоли ва тадбиркорлар электр таъминотидаги 3−4 соатлик узилишлар бўйича кўплаб мурожаатлар жўнатаётгани айтилган.

Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси ўринбосари Сайёра Абдикаримова энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовга пойтахт электр энергияси таъминотидаги узилишлар юзасидан тушунтириш сўраб, сенатор сўрови юборди.

Сенат матбуот хизматининг хабар беришича, Тошкент шаҳрида электр энергияси таъминотида сўнгги пайтларда узилишлар кўпайгани аҳолининг кундалик ҳаёти, ижтимоий соҳа объектлари ва тадбиркорлик фаолиятига салбий таъсир кўрсатмоқда.

«Аҳоли ва тадбиркорлар томонидан электр таъминотидаги 3−4 соатлик узилишлар бўйича кўплаб мурожаатлар билдирилмоқда. Ушбу узилишлар нафақат фуқароларнинг кундалик турмуш тарзига, балки тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда. Ижтимоий инфратузилма объектларининг барқарор ишлашида ҳам муаммолар юзага келмоқда», — дейилади хабарда.

Хусусан, светофорлар фаолиятидаги узилишлар транспорт ҳаракатини тартибга солишда қийинчилик туғдирмоқда, бу эса йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солмоқда. Шунингдек, ишлаб чиқариш ва савдо объектларида совитиш тизимларининг ишдан чиқиши натижасида йирик молиявий зарарлар юзага келаётгани, хонадонларда эса маиший техника воситаларининг ишдан чиқиши ҳолатлари аниқланмоқда.

Сенат матбуот хизмати хабарида истеъмолчиларнинг бу борадаги ҳуқуқлари эслатиб ўтилган. Хусусан, «Электр энергетикаси тўғрисида»ги қонуннинг 39-моддасига кўра, электр энергияси истеъмолчилари сифатли ва барқарор электр энергиясини олиш ҳуқуқига эга. Қонуннинг 61-моддасига кўра, таъминотни тўхтатиш ёки чеклаш фақатгина бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш ёки аварияларни бартараф этиш мақсадида амалга оширилиши мумкин.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
1
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар