Давлатга тегишли метан заправка ва сервислар очиқ савдога чиқарилмоқда

16.03.2021 06:29

Давлат активларини бошқариш агентлиги “Автогазтаъминот” МЧЖнинг давлат мулки сифатида сотиладиган автомобилларга сиқилган газ қуйиш шохобчалари, сервислар ва бошқа жами 20 та кўчмас мулк объектини “E-Ijro Auksion” электрон савдога чиқармоқда, дейилади агентлик сайтида.

Тадбиркорлар учун тайёр бизнес шаклида таклиф этилаётган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларининг 8 тасида сиқилган табиий газни сотиш фаолиятини амалга ошириш бўйича лицензия мавжуд. Агарда харидор лицензия талабларига жавоб берса, ушбу ҳужжат белгиланган тартибда унинг номига расмийлаштирилади.

Бугунга қадар, фаолиятини олиб бораётган Фарғона вилояти, Риштон туманидаги автотранспорт воситаларига сиқилган газ қуйиш шохобча 3,6 миллиард сўм ва Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳридаги Автотранспорт воситаларига сиқилган газ балонларини ўрнатиш сервис маркази 4,2 миллиард сўм бошланғич нарх билан савдога чиқарилиши кутилмоқда.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар