Speedtest Global Index’нинг 2025 йил июнь ойидаги маълумотларига кўра, Ўзбекистон мобил интернет тезлиги бўйича жаҳон рейтингида 103 давлат ичида 71-ўринни эгаллади.
Мамлакатда мобил интернет ўртача тезлиги 55,78 Мбит/секундни ташкил этган. Май ойи билан таққослаганда бу кўрсаткич ўзгармаган.
Ушбу рейтинг бўйича МДҲ давлатларидаги мобил интернет ўртача тезлиги таққосланганда Қозоғистон биринчи ўринда бўлди.
Рейтингда дастлабки уч поғонани БАА (546,14 Мбит/с), Қатар (517,44 Мбит/с), Кувайт (378,45 Мбит/с) эгаллади. Энг қуйи поғоналардан эса Эсватини (18,36 Мбит/с), Беларусь (17,97 Мбит/с), Боливия (13,192 Мбит/с) давлатлари жой олди.