ДХХ Кубогининг қуръа ташлаш маросими ўтказилди

21.06.2025 22:54

Бугун, 21 июнь куни  футбол ишқибозлари учун муҳим тадбир — Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) Кубоги доирасида Тошкент шаҳар босқичининг қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда жамоалар вакиллари, спорт соҳаси мутахассислари ва ДХХ раҳбарияти иштирок этди. Қуръа ташлаш жараёни мусобақанинг ҳал қилувчи босқичларига старт берган бўлиб, унда иштирок этувчи жамоалар ўртасидаги қизиқарли ва шиддатли баҳсларга ҳам замин яратди.

Маълумотларга кўра, кубок доирасида жорий йилнинг 12 апрелидан 10 июнигача пойтахтимиздаги 585 та маҳалла жамоалари ўртасида футбол, ўғил хамда қиз болалар ўртасида мини-футбол мусобақалари бўлиб ўтган. Мусобақада жами 15 мингдан ортиқ ёшлар иштирок этди.

Шунингдек, тадбир ташкилотчиларининг таъкидлашича, мазкур мусобақа нафақат спорт маҳоратини намоён этиш, балки ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, дўстона рақобат муҳитини шакллантириш ва ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлашга қаратилган.

Маълумот учун, ДХХ футбол кубоги 2021 йилда Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти ва Абдусалом Азизов ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, мусобақа Ўзбекистоннинг туман, шаҳар ва вилоятлар кесимида ёшлар ўртасида мини-футбол бўйича ўтказиб келинмоқда.

Шунингдек, биринчи марта 2021 йил 30 март куни ўтказилган мусобақада 18–30 ёш оралиғидаги 7 779 нафар ёш иштирок этган.

Қуръа натижаларига кўра, футбол бўйича қуйидаги жамоалар гуруҳларда ўзаро баҳс олиб боради:

Мазкур беллашувлар яқин кунларда бошланади. Мусобақада ғолиб чиққан жамоалар DXX Кубогининг якуний босқичида иштирок этиш имкониятини қўлга киритади.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар