Ипотека кредитларини ажратиш тўғрисида Президентнинг янги фармони қабул қилинди

12.03.2021 06:50

“Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида“ги Президент Фармони (ПФ - 6186 – сон, 11.03.2021 й.) қабул қилинди.

Кредитлар Қорақалпоғистон Республикаси ва ҳар бир вилоятда 500 та, жами 6 500 та якка тартибдаги уй-жойни қуриш (реконструкция қилиш) учун ажратилади ;

Кредитлар ипотека кредитининг энг кўп миқдорларидан ошмайдиган ва дастлабки бадали якка тартибдаги уй-жойни қуриш (реконструкция қилиш) ишлари қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда, 6 ойлик имтиёзли  давр билан 20 йил (йигирманчи йилни қўшган ҳолда) муддатга ажратилади;

Даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож фуқароларга якка тартибдаги уй-жойларга ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки 5 йил мобайнида фоиз стафкасининг 10 фоизлик пунктдан ошган қисмини қоплаш учун давлат буджетидан субсидиялар ажратилади;

Субсидиялар қурилган (реконструкция қилиш) якка тартибдаги уй-жойнинг кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилган ойнинг кейинги ойидан бошлаб тўланади.

Фармон билан 2021 йилда янги тартиб доирасида:

Республика бўйича жами 33 114 та квартиралар ва якка тартибдаги уй-жойлар;
Қишлоқ жойларда 8 336 та квартирадан иборат кўп қаватли арзон уй-жойлар;
Фуқароларнинг алоҳида тоифалари учун 3 550 та квартирадан иборат кўп қаватли уй-жойлар қурилади.
2021 йил учун уй-жойларнинг ҳисобланган қиймати, бир қарз олувчига ажратиладиган ипотека кредити ва дастлабки бадалнинг бир қисми учун Давлат буджетидан ажратиладиган субсидияларнинг энг кўп миқдори тасдиқланди.
Жисмоний шахсларга якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун кредитларни ажратиш тартиби барча ҳудудларда жорий этилди.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
14.03.2021 10:58
Нима деб езганини узи тушундимикан? Яна кулок с....ш болибди. Хеч кандай имтиезли ипотека кредити йок Янги Узбекистонда. Имтиезли кредит Ситиларга ташки карз эвазига берилвотти, оддий халкга эса УзМБ ставкасини 4га купайтириб шуни ярми хисобида 6 ойдан кейин 20 йилга берилиши мумкин... агарда оддий халк... Машанака Президент фармони, агар тушунган босайиз. Аскияда этилгандек "халкга" ракетада жой йок" деб койса хам боладикууу...
12.03.2021 22:41
Качон шу арик куни борми узи бу нарсани 8 йилдан бери чарчадим уйсизликдан ижара тулаб зерикиб карзга ботиб кеттим узим 2 грух ногирониман жигар церози билан руйхатга тураман 3 нафар фарзандим бор нима киле узими боллаларими улдиреми жонга тегдию кийинчилилар борми адолат хокимга ялиниб охири касалманд булдим ёлгиз онага йукми этибор аёллар дафтари диесизлар камбоголдан чикарамиз диесизлар качон булади кийналиб яшориш йукчилик жонга тегди кул остингиздеги мансабдорлар ишламедиям кулок солмедим чунки бизи айбимиз камбоголда бунакада камбогол купайса купаяди охири улиб кетади кийинчилидан шу кереганда масул одамларга ишласаларин адолат билан ишлелар илтимос бизиям эшителар одам биз бизам