“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ томонидан Бекобод туманида янги банк хизматлари маркази ишга туширилди

13.06.2025 16:48



Банкнинг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси тасарруфидаги мазкур банк хизматлари маркази Бекобод тумани Истиқлол МФЙ Мустақиллик кўчаси 22-уй манзилида жойлашган. 

Бино очилиш муносабати билан “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ томонидан ўтказилган маросимда банк мутасаддилари, туман ҳокимлиги вакиллари ва маҳаллий тадбиркорлар иштирок этди. Унда янги банк хизматлари маркази Бекобод иқтисодиётини рағбатлантиришдаги муҳим қадам, эканлиги қайд этилди.

Дарҳақиқат, мазкур марказ Бекобод туманининг ижтимоий-иқтисодий салоҳияти, аҳоли ва туманда фаолият кўрсатаётган тадбиркорларнинг банк хизматига бўлган талабини қондиришда муҳим аҳамият касб этади. 

Замонавий меъморчилик услубида барпо этилган бино нафақат ташқи кўриниши, балки ички қулайликлари ва инновацион технологиялари билан ҳам диққатга сазовор. 

Бинога ташриф буюрган мижозлар кенг ва ёруғ залда, замонавий жиҳозланган қулай офисда ўзларини янада эркин ҳис этади. Қолаверса, электрон навбат ва хавфсизлик тизими, кузатув камералари ва замонавий ҳимоя ускуналари мижозлар ишончини янадан ошишида алоҳида аҳамиятга эга. 

“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБнинг янги банк хизматлари марказида мижозлар турли банк операциялари, нақд пул ўтказмалари, тўлов хизматлари, кредит ва оманатлардан фойдаланиши мумкин. Шунингдек, инвестицион лойиҳалар, рақамли банк хизматлари – мобил илова, онлайн-касса, пластик карталардан фойдаланиш ҳамда бизнес учун экспресс-консультациялар – молиявий ечимлар бўйича мутахассислардан бепул маслаҳатлар олиши мумкин. 

 

Реклама ҳуқуқи асосида

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар