«Бизнесни ривожлантириш банки» халқаро ҳамкорлар билан учрашувлар ўтказди

12.06.2025 10:33

Жорий йилнинг 10–12 июнь кунлари бўлиб ўтаётган IV-Тошкент Халқаро Инвестиция Форуми (TIIF 2025) халқаро инвесторлар, молия институтлари, бизнес ва давлат сектори вакиллари ўртасида мулоқот, шериклик ва янги лойиҳаларни муҳокама қилиш учун муҳим платформа бўлиб хизмат қилмоқда.

Ушбу йирик тадбир доирасида  «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ бир қатор халқаро молия институтлари ва йирик компаниялар билан самарали учрашувлар ўтказди.

Жумладан, банк вакиллари Aktifbank (Туркия), FAB – First Abu Dhabi Bank ва Cargill Financial Services International Inc (БАА), BK Trade Capital (Швейцария, ташқи савдо ва молиявий хизматлар соҳасида ихтисослашган компания), Commerzbank (Германия), Olam Agri (Сингапур, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси ва таъминоти соҳасида фаолият юритувчи глобал агроиндустриал компания), StoneX (АҚШ, товар, валюта ва молия бозорларида брокерлик ва савдо хизматлари кўрсатувчи молиявий корпорация), Landesbank Baden-Württemberg (Германия) каби нуфузли ташкилотлар билан музокаралар олиб борди.

Учрашувлар давомида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишувларга эришдилар. Хусусан, кичик ва ўрта бизнес учун молиявий ресурсларни жалб қилиш, экспорт ва савдо молияси ҳамда халқаро банклар билан корреспондентлик муносабатларини мустаҳкамлаш бўйича ҳамкорлик йўналишлари белгилаб олинди.

Ушбу музокаралар «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБнинг халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, молиялаштириш манбаларини диверсификация қилиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва Ўзбекистон иқтисодиётининг барқарор ўсишига кўмаклашишга қаратилган стратегик мақсадларини амалга оширишда муҳим қадам бўлди.

Реклама ҳуқуқи асосида
 

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар