2025 йил 6 июнь – Қурбон ҳайити муносабати билан Тошкентда ҳайит намози 122 та масжидда ўқилади. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати хабар берди.
Шу сабабли соат 00:00 дан 08:00 гача қуйидаги ҳудудларда автотранспорт ҳаракати вақтинча чекланади:
Мирзо Улуғбек тумани:
– "Тўра бува" масжиди атрофида Буюк Ипак йўли кўчасининг айрим қисмлари.
Бектемир тумани:
– “Хўтон" масжиди олдидаги Бектемир шоҳ кўчаси.
Олмазор тумани:
– "Исломобод", "Ҳазрати имом", "Дўстжонбой" масжидлари атрофидаги кўчалар.
Шайхонтоҳур тумани:
– “Шайх Зайниддин”, "Хўжа Алламбардор", “Кох ота” масжидлари жойлашган кўчалар.
Чилонзор тумани:
– "Убай ибн Каъб", "Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф", "Новза" масжидлари яқинидаги йўллар.
Учтепа тумани:
– "Абдуллоҳ ибн Маъсуд", "Ҳазрати Али" масжидларига туташ кўчалар.
Юнусобод тумани:
– “Минор”, “Мирзо Юсуф” масжидлари жойлашган ҳудудлар.
Яккасарой тумани:
– “Усмон бин Маъзун” масжиди яқинидаги КХАЙ кўчаси.
Сергели тумани:
– "Нурул Ислом" масжиди атрофидаги ТХАЙ кўчаси.
Яшнобод тумани:
– "Ислом ота" масжиди олдидаги Фарғона йўли кўчаси.
Миробод тумани:
– "Қўйлиқ ота" масжиди олдидаги ТХАЙ кўчаси.
Қўшимча равишда, бошқа масжидлар жойлашган кўчаларда ҳам ҳаракат чекланиши мумкин. Фуқароларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилди.