Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида “Dubai Fintech Summit - 2025” саммити бўлиб ўтди. Рақамли молия, сунъий интеллект, блокчейн ва молиявий инновациялар бўйича дунёнинг етакчи мутахассисларини ўзида бирлаштирувчи мазкур саммит соҳадаги халқаро миқёсда ўтказиладиган энг нуфузли тадбирлар сирасига киради.
Эътиборлиси, бу йилги тадбирда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг "BRB-TECH" IT-компанияси вакиллари ҳам иштирок этди.
Саммит доирасида “Alibaba Cloud” ва Бирлашган Араб Амирликлари Марказий банки (CBUAE) каби йирик муассасалар билан Сунъий интеллект (AI), Fintech ва Рақамли пул (Digital Money) йўналишларида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш юзасидан дастлабки музокаралар ўтказилди.
Бу сафар "BRB-TECH" жамоаси учун халқаро майдонда ўз имкониятларини кенгайтириш, ҳамкорлик тармоғини мустаҳкамлаш ва Ўзбекистон финтех экотизимини илгари суришдаги муҳим қадамлардан бири бўлди. Мазкур халқаро тадбир янада кучлироқ интеграция, инновацион ечимлар ва минтақавий етакчилик сари йўл очгани билан янада аҳамиятлидир.
Маълумот учун, "Dubai Fintech Summit 2025" молиявий технологиялар бўйича глобал ҳамкорлик майдони бўлиб, DIFC (Dubai International Financial Centre) ташаббуси билан ташкил этилди.
Бу йилги тадбирлар 150 дан ортиқ глобал спикерлар – финтех, банк ва регулятор соҳаларидаги 10 мингдан ортиқ иштирокчини ўзида бирлаштирди. Саммит 100 дан ортиқ давлатлар вакилларини қамраб олганини ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз.
Бир сўз билан айтганда, мазкур саммит бутун дунё бўйлаб финтех йўналишида ҳамкорликларни йўлга қўйиш, инновацияларини жорий этиш ва рақамли трансформацияни жадаллаштириш учун муҳим платформага айланди.
Реклама ҳуқуқи асосида