“Бизнесни Ривожлантириш Банки” АТБ таъсисчилигида ташкил этилган микромолия ташкилотининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Очилиш марисимида сўзга чиққанлар банк тизимида амалга оширилаётган янгиланишлар хизматлар кўлами ва сифатини замон талаблари асосида мунтазам яхшилаб боришга замин ҳозирлаётганини таъкидлашди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 10-ноябрдаги ПҚ-364-сонли “Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда микромолия хизматларининг ўрни ва улушини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорида тижорат банкларига республикада микромолия хизматларини кенгайтириш вазифаси юклатилган.
Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш ҳамда микро, кичик ва ўрта бизнес субъектларига, шунингдек жисмоний шахсларга ва расмий даромадига эга бўлмаган аҳоли қатламига микромолия хизматлари кўрсатиш мақсадида “Бизнесни Ривожлантириш Банки” АТБ таъсисчилигида микромолия компанияси ташкил этилди.
Ташкилот якка тартибдаги тадбиркорлар, ўзини ўзи банд қилган фуқаролар ҳамда барча турдаги кичик бизнес субъектлари учун микромолия хизматлари кўрсатишни мақсад қилган.
Бу жараёнда жисмоний шахслар ҳам ўз бизнес ғояларини ҳаётга татбиқ қилиш учун молиявий кўмак олиш орқали бевосита иштирок этишлари мумкин. Эътиборлиси, тадбиркорлар учун 100 млн сўмгача микрокредитлар гаровсиз тақдим этилади, 300 млн сўмгача эса, таъминот асосида микроқарзлар ажратилиши кўзда тутилган.
Қатнашчилар ташкилотда яратилган шарт-шароит ва таклиф этилаётган хизматлар билан бевосита танишди.
Реклама ҳуқуқи асосида