“Бизнесни ривожлантириш банки” иккита лойиҳани ишга туширди

23.04.2025 16:19

2025 йил 23 апрель куни “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ томонидан “Менинг бизнесим” ва “Менинг буюртмам”лойиҳаларининг тақдимот маросими ўтказилди. 

Чакана бизнес моделини ривожлантириш ва даромадлилик кўрсаткичларини ошириш банкнинг асосий стратегик мақсадларидан бири саналади. Кенг жамоатчиликка тақдим қилинган “Менинг бизнесим” ва “Менинг буюртмам” инновацион ечимлари мазкур мақсадга эришишда дадил қадамдир.

Тақдимот маросимида мазкур янги лойиҳаларнинг аҳамияти ва афзалликлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

“Менинг бизнесим” – бу ўзини ўзи банд қилган фуқароларни қўллаб-қувватлаш учун яратилган ноёб рақамли платформадир.

“Менинг бизнесим” мобил иловасида қандай имкониятлар мавжуд?

  • Тадбиркорлик фаолиятини расман бошлаши учун ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиш;
  • расмий даромадга эга бўлмаган, ўз касбини устаси бўлган фуқароларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаши ёки ривожлантириши учун кредитлар олиш;
  • тадбиркорлик фаолияти, яъни бўёқчи, электрик, тикувчи, устачилик, сантехник ва бошқа шу каби ўз хизматларини аҳолига онлайн тарзда таклиф этиш;
  • меҳнат стажини расман юритиш орқали келажакда ижтимоий нафақаларга эга бўлиш каби муҳим имкониятлар яратилди.

Бундан ташқари, барча мобил иловалар каби кунлик эҳтиёжларни қондириш учун барча хизматлар мавжуд.

“Менинг буюртмам” лойиҳаси ҳам ҳар бир юртдошимиз учун қулайликлар яратиши билан алоҳида аҳамиятга молик. 

Зеро “Менинг буюртмам” – бу мижозлар ва ўзини ўзи банд қилган хизмат кўрсатувчилар ўртасидаги қулай рақамли воситачидир.

“Менинг буюртмам” иловаси орқали:

  • ҳар қандай хизмат кўрсатувчиларни, усталарни тез ва осон топиш имконияти;
  • ўз локацияларини кўрсатган ҳолда белгиланган нарх асосида идентификациядан ўтган усталарни жалб қилиш;
  • илгари фойдаланган истеъмолчилар томонидан қолдирилган изоҳлар таҳлили асосида усталарни танлаш;
  • жалб қилинаётган усталарнинг рейтингини таҳлил қилиш имкониятлари яратилган.
  •  

Бу иловада касблар ва соҳалар бўйича хизматлар каталоги мавжуд ва ундан 24/7 режимида фойдаланиш мумкин. Шунингдек,  хизматлар учун буюртма бериш, геолокация асосида энг яқин хизмат кўрсатувчини топиш имкониятлари мавжуд. Фойдаланувчиларга чат орқали тезкор алоқани амалга ошириш имконияти ҳам яратилган. 

Ҳар бир хизмат кўрсатувчи учун “қайта алоқа” ўз фаолиятини такомиллаштириб боришнинг муҳим шартидир. Шундан келиб чиққан ҳолда, мазкур лойиҳа рейтинг ва фикр-мулоҳазалар тизимини ҳам ўзида мужассам этган.

Тақдимот маросимида спикерлар томонидан “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБнинг истиқболдаги режалари ва татбиқ этилиши мўлжалланаётган янги инновацион лойиҳалар ҳақида ҳам маълумот  берилди. 

Реклама ҳуқуқи асосида

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар