Иккиламчи автомобиль бозорида нархлар арзонлашишда давом этмоқда

22.04.2025 18:24


Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан 2025 йилнинг март ойида иккиламчи бозордаги автомобиллар нархларининг ўзгариши таҳлил қилинди. Хусусан, январь-март ойлари давомида нархлар қуйидагича ўзгарган.

Маҳаллий оммабоп автомобиллар нархи

Onix: кўп фойдаланилгани 1000 долларга (13 172 доллардан 12 170 долларга) арзонлашган;
кам фойдаланилгани 400 долларга (14 900 доллардан 14 500 долларга) тушган.

Lacetti: кўп фойдаланилгани 300 долларга (13 500 доллардан 13 200 долларга) тушган;
ўртача фойдаланилгани 200 долларга (14 500 доллардан 14 300 долларга) пасайган;
кам фойдаланилгани 150 долларга (15 000 доллардан 14 850 долларга) арзонлашган.

Cobalt: кўп фойдаланилгани 100 долларга (11 600 доллардан 11 500 долларга) тушган;
ўртача ҳолатдагилари 339 долларга (12 339 доллардан 12 000 долларга) арзонлашган;
кам фойдаланилгани 70 долларга (12 750 доллардан 12 680 долларга) пасайган.

Nexia: кўп фойдаланилгани 284 долларга (10 784 доллардан 10 500 долларга) тушган;
ўртача фойдаланилгани 600 долларга (11 500 доллардан 10 900 долларга) арзонлашган.

Spark: кўп фойдаланилгани 100 долларга (9 600 доллардан 9 500 долларга) тушган;
ўртача ҳолатдагиси 100 долларга (10 500 доллардан 10 400 долларга) арзонлашган.

Damas: ўртача фойдаланилгани 134 долларга (8 000 доллардан 7 866 долларга) пасайган;
кам фойдаланилгани 61 долларга (8 061 доллардан 8 000 долларга) тушган.

Маҳаллий люкс автомобиллар

Equinox: кам фойдаланилгани 2400 долларга (35 500 доллардан 33 100 долларга) арзонлашган;
ўртача фойдаланилгани 1000 долларга (31 000 доллардан 30 000 долларга) пасайган;
кўп фойдаланилгани 466 долларга (27 300 доллардан 26 834 долларга) тушган.

Malibu: кам фойдаланилгани 313 долларга (32 313 доллардан 32 000 долларга) арзонлашган;
ўртача фойдаланилгани 150 долларга (29 150 доллардан 29 300 долларга) ошган;
кўп фойдаланилгани нархи ўзгармаган — 26 000 доллар.

Tracker: ўртача фойдаланилгани 382 долларга (17 882 доллардан 17 500 долларга) пасайган;
кўп фойдаланилгани 723 долларга (16 923 доллардан 16 200 долларга) тушган;
кам фойдаланилгани нарх ўзгармаган — 18 000 доллар.

Электромобиллар

BYD E2: 800 долларга (16 800 доллардан 16 000 долларга) арзонлашган.

BYD Han: янги ҳолатдагиси 650 долларга (32 150 доллардан 31 500 долларга) тушган;
ўртача фойдаланилгани 1100 долларга (35 000 доллардан 33 900 долларга) арзонлашган.

BYD Song Plus DM-i Champion: янги ҳолатдагиси 600 долларга (28 200 доллардан 27 600 долларга) тушган;
ўртача фойдаланилгани 1200 долларга (25 500 доллардан 24 300 долларга) пасайган.

BYD Song Plus EV Champion: янги ҳолатдагиси: 675 долларга (28 000 доллардан 27 325 долларга) арзонлашган;
ўртача фойдаланилгани 500 долларга (26 000 доллардан 25 500 долларга) тушган.

BYD Yuan Up: янги ҳолатдагиси 200 долларга (20 800 доллардан 20 600 долларга) пасайган;
ўртача фойдаланилгани 225 долларга (19 000 доллардан 18 775 долларга) арзонлашган.

Хорижий автомобиллар

Kia Sorento: кам фойдаланилгани 3000 долларга (47 500 доллардан 44 500 долларга) тушган;
кўп фойдаланилгани 3000 долларга (38 000 доллардан 35 000 долларга) пасайган.

Kia Sportage: кам фойдаланилгани 1750 долларга (31 750 доллардан 30 000 долларга) тушган;
ўртача фойдаланилгани 678 долларга (31 178 доллардан 30 500 долларга) арзонлашган;
кўп фойдаланилгани 1233 долларга (29 733 доллардан 28 500 долларга) пасайган.

Kia К5: ўртача фойдаланилгани 1200 долларга (27 500 доллардан 26 300 долларга) тушган;
кўп фойдаланилгани 900 долларга (26 000 доллардан 25 100 долларга) арзонлашган.

Kia Seltos: кам фойдаланилгани 550 долларга (25 800 доллардан 25 250 долларга, пасайган;
ўртача фойдаланилгани 1350 долларга (26 000 доллардан 24 650 долларга) тушган;
кўп фойдаланилгани 500 долларга (24 000 доллардан 23 500 долларга) арзонлашган.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар