Тошкентдаги айрим туманларда иссиқ сув таъминоти яна ўчирилади

19.04.2025 10:37

18-22 апрель кунлари Юнусобод, Мирзо-Улуғбек, Шайхонтоҳур, Олмазор ва Яшнобод қуйидаги кўчаларда иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади:

Амир Темур, Мустақиллик проспектлари, Аҳмад Дониш, Шароф Рашидов, Я. Ғулямов, Шаҳрисабз, Шастри, Янгишаҳар, Деҳқонобод, Соҳибкор, Катта ҳалқа йўли, Шаҳристон, Уч қаҳрамон, Мойқўрғон, Рихсили, Янги Юнусобод, Юнус ота, Жумамасжид, Осиё, Боғишамол, Минор 1-тор, Чингиз Айтматов, Кичик халқа йўли, Ҳамид Олимжон, Мингўрик, Абдулла Қодирий, Бодомзор, Кўргазма, Қозитарнов, Гиргиртепа, Шивли, Шуҳрат, Боғиравон, Мукаррам Турғунбоева, Гулсарай, Себзар, Олтинсой, Шимолий, Олмазор, Зулфияхоним, Лабзак, Нурафшон, Қорақамиш, Талабалар, Университет, Белтепа, Фароби, Беруний, Мухбир, Мирзо Ғолиб, Шифокорлар ва бошқа кўчалар.

Келтирилишича, "Тошкент шаҳар ЭТК" АЖ 18-апрелдан 22-апрелгача 110 кВ кучланишли электр узатиш тармоқларида таъмирлаш ишлари олиб боради. Бу вақтдаги узилишлар тегишли электр энергияси билан таъминланадиган маҳаллий қозонхоналар фаолиятининг вақтинча тўхтатилишига олиб келади.

Тошкент шаҳар ЭТК томонидан электр таъминоти тиклангандан сўнг, Veolia Energy Tashkent мутахассислари иссиқ сув таъминотини тез фурсатда тиклашини хабар қилди.
(https://t.me/veoliaenergytashkent_official/1053)
Маълумот учун Тошкентдаги баъзи ҳудудларда 18 апрелдан олдинги кунлар ҳам иссиқ сув таъминоти бўлмади. Бунга сабаб сифатида баҳор-ёз мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида режали ўчирилгани маълум қил

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар