Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг мақоми оширилиб, мустақил қўмита сифатида энди у ватандошлар масалалари билан ҳам шуғулланадиган бўлди.
Қўмита миллатлараро муносабатлар ҳамда хориждаги ватандошлар масалалари соҳасида давлат сиёсатини амалга оширувчи, давлат органлари ва ташкилотларнинг ушбу йўналишдаги фаолиятини мувофиқлаштирувчи ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органи этиб белгиланди.
Қуйидагилар Қўмитанинг асосий вазифалари ҳисобланади:
⏳ жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик, бағрикенглик ва бирдамликни мустаҳкамлаш, миллатлараро муносабатларни уйғунлаштириш;
⏳ Ўзбекистонда яшовчи барча миллат ва элатларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, уларни умуммиллий тараққиётга дахлдорлигини кучайтириш;
⏳ халқ дипломатияси механизмлари орқали хорижий мамлакатлар билан ижтимоий-маданий ва дўстлик алоқаларини ривожлантириш;
⏳ хориждаги ватандошларнинг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини Ватанимиз ривожига сафарбар этишларини қўллаб-қувватлаш;
⏳ Ўзбекистон халқи ҳамда хориждаги ватандошларнинг жамиятнинг муштарак мақсадлари йўлида бирдамлиги, умуммиллий ҳамжиҳатлик масалаларини тизимли таҳлил қилиш.