Ўзбекистонга мигрантларнинг пул ўтказмалари бўлмаса, камбағаллик даражаси 16,8 фоизгача ошиши мумкин — Жаҳон банки

11.03.2025 11:21

Тошкентда Жаҳон банки мутахассислари Европа ва Марказий Осиё (ЕМО) минтақасидаги миграция жараёнлари, муаммолари ва имкониятлари ҳақида ҳисобот тақдим этди. 

Хабарга кўра, ЕМО ҳудудида 100 миллионга яқин мигрантлар яшайди. Миграциянинг асосий сабаблари – иш ҳақи фарқлари, демографик номутаносиблик, иқлим ўзгариши ва қуролли можаролар.

Таҳлилларга кўра, Тожикистон ва Қирғизистондан чиққан мигрантларнинг 80% дан ортиғи Россияга боради. Ўзбекистонлик мигрантларнинг 57% Россияда, 15% Қозоғистонда, 10% Украинада ишлайди.

Тожикистонда меҳнат муҳожирларининг пул ўтказмалари ЯИМнинг 45% ини ташкил этиб, бу дунёдаги энг юқори кўрсаткичлардан бири. Қирғизистонда бу кўрсаткич 24%, Ўзбекистонда эса 14% га тенг.

Чет элдан пул ўтказмалари келадиган оилаларда камбағаллик даражаси анча паст. Масалан, Қирғизистонда бу маблағларсиз камбағаллик 50% дан ошган бўларди. Ўзбекистонга мигрантларнинг пул ўтказмалари бўлмаса, камбағаллик даражаси 9,6 фоиздан 16,8 фоизгача ошиши мумкин.

Меҳнат миграцияси Марказий Осиё мамлакатлари учун муҳим бўлиб, у миллионлаб оилаларнинг даромад манбаи бўлиб қолмоқда.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар