Калониядан икки маҳбуснинг жасади чиқди

21.02.2025 12:54

Жиноий ижрони ўташ учун темир панжаралар ортида ўз айбларига яраша жазо муддатини ўтаётган 2 нафар маҳбус бу тарзда вафот этиши мумкинлиги ҳақида ўйлаб ҳам кўришмаган эди. Хўш, маҳбусларнинг бу ҳолатда ҳаётдан бевақт кўз юмишига нима сабаб бўлди? Тасодифми ёки колония ичкарисидаги ошкор қилинмаган қийноқларми ? Бунга ойдинлик киритиш мақсадида, маҳкумларнинг яқинлари берган ахборотларни ўргандик.

Даставвал, Олмалиқдаги калонияда вафот этган 21 яшар маҳкумнинг қай тарзда ҳалок бўлгани ҳақда батафсилроқ маълумот бериб ўтамиз. 

Жорий йилнинг 15 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жазони ижро этиш департаментининг Олмалиқдаги 14-сонли колониясидан 21 яшар маҳкум Муҳаммадқодир Пўлатовнинг жасади чиқди. Бу ҳақда инсон ҳуқуқлари фаоли, “Езгулик” жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов Фасебоок ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

Суриштирув давомида маълум бўлдики,  марҳум спортнинг ушу йўналишида халқаро турнирлар ғолиби бўлган, болалигидан мазкур спорт тури билан шуғулланган. Бирор марта соғлиғидан шикоят қилмаган, унда бирор ёндош касалликлар кузатилмаган. Марҳумнинг онаси шу йилнинг 26-28 январь кунлари ўғли билан узоқ муддатли учрашувларда бўлган. Аёл айтишича, безориликда айбланиб 3 йилга қамалган ёлғиз ўғли шу йилнинг августида манзил калонияга чиқиши керак бўлган, аёл ўғли учун келин қидирганини айтган.

Енди масалага янада ойдинлик кирицак, маҳкумнинг вафот этишига қандай омиллар сабаб бўлган?

Бош прокуратуранинг билдиришича, мазкур ҳолат юзасидан Олмалиқ шаҳар прокуратураси ходимлари томонидан воқеа жойи ва мурда кўздан кечирилиб, мутасадди ходимлар ва шифокорлардан ҳолат юзасидан тушунтиришлар олинган ва ўлим сабабини аниқлаш учун судга оид тиббий экспертиза тайинланган. 

Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотига кўра, марҳум юрак ишемик касаллигининг ўткир шакли, юрак мушакларида қон кетиши – “миокард инфаркти”дан вафот этганлиги кўрсатилган. 

Марҳумнинг онасини айтишича, фарзандининг ҳолати яхши бўлган ва у доимий спорт билан шуғуллангани учун юрак билан боғлиқ муаммоси бўлмаганини айтмоқда. Қолаверса, жазони ижро этиш колониясида сақланган фарзанди тоби қочиб шифохонага олиб борилганини ва у вафот этиб шифокорлар уни ёриб кўрган вақтида ҳам оила аъзолари бу ҳолатдан хабардор қилинмаганидан норози бўлмоқда. Онанинг иддао қилишича, маҳрумнинг баданида қийноқ излари, электрошокер изига ўхшаш чизиқлар бўлган.

Умуман олганда жазони ижро этувчи маҳкумлар учун калониялар тизими қандай? Калониялар 3 тага бўлинади, яъни манзил, умумий, қаттиқ ва махсус тартибли калониялардир.

Манзил калония

Мазкур қамоқхонага одатда унча оғир бўлмаган жиноятларни содир этганлар ёки оғир жиноятларга ҳукм қилинганлардан жазо муддатининг учдан бир қисмини, ўта оғир жиноятларга ҳукм қилинганлардан эса жазо муддатининг ярмини ўтаб бўлганлар тушади. Манзил-колонияда шароитлар унчалик қаттиқ эмас: кузатувчилар йўқ, фақат умумий назорат бор, колония ичида ҳаракатланиш, телефон қўнғироқлари, хатлар ва қисқа муддатли учрашувларга чекловлар йўқ. Маҳкумлар чекланмаган миқдорда қисқа муддатли учрашувлар, йил мобайнида йигирма тўрт марта узоқ муддатли учрашувлар олиш ҳуқуқига эга. Учрашувлар, қоида тариқасида, ишдан бўш вақтда берилади. Манзил-колония ҳудудида узоқ муддатли учрашув ўтказиш имконияти бўлмаса, учрашув маҳкумнинг аризасига биноан манзил-колония ҳудудидан ташқарида, ушбу колония жойлашган туман (шаҳар) ҳудудида ўтказилиши мумкин.

Умумий тартибли калония

Бу ерга ўта оғир жиноятларга ҳукм қилинганлар ёки унчалик қаттиқ бўлмаган шароитлардан маълум бир хатти-ҳаракатлари сабабли кўчирилганлар тушади. Умумий тартибли колонияда озодликдан маҳрум этилишдан ташқари сезиларли чекловлар: маҳбусларни кузатиб турувчи соқчилар, умумий хона мавжуд бўлиб, пул фақат ўта зарур нарсалар учун ва баъзи маҳсулотлар учун сарфланиши мумкин.Бундан ташқари, Маҳкумлар томонидан содир этилаётган жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларни тўхтатиб қолиш мақсадида, шунингдек уларни ушлаш чоғида, агар бошқа усуллар билан ЖИЕМ маъмуриятининг қонуний талабларини таъминлашнинг иложи бўлмаса, маҳкумларга нисбатан жисмоний куч ишлатилиши ҳам мумкин. 

Жисмоний куч ишлатилиши натижасида маҳкумнинг ҳаёти ва соғлиғига зарар етказилган ҳар бир ҳолат тўғрисида прокурорга дарҳол хабар берилади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2023 йил 2 ноябрдаги 503-сонли буйруғида белгилаб қўйилган.

Қаттиқ ва махсус тартибли колония

Бундай калонияга суд қарори билан ёки бундан оғирроқ шароитлардан рағбатлантириш сифатида, ва аксинча, енгилроқ шароитлардан жазо сифатида йўлланадилар. Бу ерда бир йил давомида бешта қисқа ва шунча узоқ муддатли учрашувлар, саккизта телефон суҳбати, саккизта жўнатмалар ва шунча бандероллар рухсат этилган.Умумий тартибли колонияларга қараганда, қаттиқ тартибли колонияда рухсат этилган пул сарфлаш меъёри минимал меҳнат ҳақининг 52%ига, махсус тартиблида эса 35%ига туширилади.Махсус тартибли колонияларда умрбод муддатга ҳукм қилинганлар жазо ўтайдилар. Уларнинг қисқа ва узоқ муддатли учрашувлари сони йилига тўрттагача чекланган, телефон суҳбатлари олтита, жўнатмалар ва бандероллар ҳам шунчани ташкил қилади.

Хулоса қилиб оладиган бўлсак, Икки ҳодисада вафот этиш ҳолатлари ҳар хил кузатилган, бироқ,  иккала жасад ҳам жазони ижро этиш колониясидан чиққанлиги очиқланди. Биринчи ҳолат содир бўлганидан 3 кун ўтиб, иккинчиси 2 кун ўтиб жамоатчиликка маълум бўлди. Унгача ҳеч ким ушбу вазият ҳақида расмий баёнот бергани йўқ . Бир ҳафтада колониядан 2 та маҳбуснинг жасади чиқиши ўта мудҳиш ҳодиса. Албатта, бу жамоатчиликка тақдим этилгани холос. Беркитилган ҳолатлар бор ё йўқлиги бизга қоронғи.

Маълумот учун, 2024 йилнинг 23 май куни Наманган вилоятидаги жазони ижро этиш муассасида жазо ўтаётган маҳкум ишлаб чиқариш цехи ҳудудида ўзини-ўзи осиб ўлдирган. У жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми "гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш билан судланган.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
1
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар