Ўзбекистонда битта китоб ўқиган маҳбуснинг жазо муддати 3 кунга қисқариши мумкин

20.01.2025 16:49



Ўзбекистонда маҳкумларнинг жазо муддатини китоб ўқиш орқали қисқартиришни кўзда тутувчи янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. “Миллий тикланиш” партияси томонидан илгари сурилаётган мазкур ташаббус хорижий тажрибага асосланган. Унга кўра, маҳкумлар тасдиқланган рўйхатдаги китобларни ўқиш ва имтиҳон топшириш орқали жазо муддатини қисқартириш имкониятига эга бўлади.

Лойиҳага кўра:
— 1 та китоб ўқиб, имтиҳонни топширган маҳкумнинг жазо муддати 3 кунга қисқаради.
— Маҳкумлар йилига кўпи билан 10 та китоб ўқиши мумкин.
— Китобларнинг рўйхати ва мазмуни Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан тасдиқланади.

Ташаббуснинг асосий мақсади – маҳкумларнинг билим ва маданиятини ошириш, уларни ижтимоий ҳаётга мослашишга тайёрлаш ва жазо ўташ жараёнида руҳий ҳамда ахлоқий ривожланишга ёрдам бериш. 
“Китоб ўқиш маҳкумлар учун нафақат янги билим олиш, балки ўзини қайта тарбиялаш ва жамиятга мослашиш учун мотивация яратади,” дейди лойиҳа тарафдорлари.

Ташаббусга кўра, маҳкумлар фақат китоб ўқибгина қолмасдан, унинг мазмунини тушунганлигини ҳам исботлаши лозим. Буни текшириш мақсадида белгиланган тартибда имтиҳонлар ўтказилади. Маълумот учун, маҳкумлар учун адабиётлар рўйхати, шунингдек, улар ўқиши лозим бўлган китоблар ва имтиҳонлар ўзгариб, янгиланиб боради.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар