Турли соҳаларда коррупциянинг келиб чиқишига сабаб бўлаётган омиллар аниқланди

20.01.2025 13:58

Давлат ва жамият ҳаётининг турли соҳаларида коррупциянинг келиб чиқишига сабаб бўлаётган омиллар аниқланди. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коррупция қарши курашиш агентлиги Ахборот хизмати раҳбари Шерзод Сапаров маълумот берди. 

Жумладан:

Давлат харидлари соҳасида харидлар ҳажмини қисмларга бўлиш орқали амалга оширилганлиги, тендер савдоларида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилганлиги;

Соғлиқни сақлаш соҳасида ишга қабул қилишда шаффоф тизим яратилмаганлиги, тиббиёт муассасаларида бюджет маблағларининг талон-торож қилинаётганлиги;

Маданият соҳасида миллий сериалларни яратиш учун телеканалларга субсидия беришнинг аниқ тартиб-таомилларнинг белгиланмаганлиги;

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда жиноят ишининг суриштирув ва тергов жараёнида ҳамда эҳтиёт чорасини танлаш жараёнида енгиллик қилиш эвазига таъмагирлик ҳолатлари содир этилаётганлиги;

Қурилиш соҳасида инсон омилини имкон қадар истисно этадиган рақамлаштириш ишлари суст олиб борилаётганлиги, қурилиш объектларида назоратнинг етарли даражада эмаслиги;

Илмий даража олишда плагиатга йўл қўйиш, таниш-билишчилик муносабатларидан фойдаланиш тизимида рақамлаштириш, назорат ва жавобгарлик механизмларининг яратилмаганлиги;

Автомобиль йўллари соҳасида давлат хизматчиларининг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб, манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилганлиги  каби коррупциявий хавф-хатарлар аниқланиб, уларни минималлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар