2024 йил давомида давлат харидлари тизимида 263,9 миллиард сўмлик ноқонуний харид натижалари бекор қилинди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабар қилди (https://t.me/antikor_uzb/3203).
Мониторинглар 552,5 миллиард сўмлик 273 та харидни қамраб олди, 234 та ҳолатда қонунга зид ҳаракатлар аниқланди.
Ўрганиш натижалари якунлари бўйича вазирлик ва идораларга 257 та харидни бекор қилиш бўйича тақдимномалар киритилди.
Хусусан, Соғлиқни сақлаш вазирлигига 52 та шундай мурожаат юборилган, Транспорт вазирлигига — 30 та, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига — 23 та. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тизимида 32 та ноқонуний харидлар аниқланди.
Бундан ташқари, харидлар натижалари юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органларига 273 та сўровнома юборилди.
Қонунчилик талабларини бузган 104 нафар шахс маъмурий, 85 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилди.