Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво бўлими матбуотга жавоб берди
Интернет оламидаги турли сайтларда, телеграм каби ижтимоий тармоқларда ҳар хил йўналишдаги каналлар мавжуд. Бу каналларга постлар қўйилади, турли пуллик рекламалар тарқатилади. Тармоқ эгаларида шунинг ортидан моддий манфаатдорлик бўлади. Канал юритаётганларнинг шу топаётган пуллари ҳалолми?. Умуман интернет орқали шундай пул топиш қанчалик тўғри?
Шу каби саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво бўлими жавоб қайтарди.
“Агар сайт ва каналларда фаҳш суратлар, видеолар, Аллоҳ ҳаром қилган ичкиликлар, тамаки маҳсулотлари ва инсон ҳаётига хавф соладиган нарсалар реклама қилинмаса, сайт орқали реклама бериб, пул топиш жоиз. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилганлар: “Эзгулик ва тақво(йўли)да ҳамкорлик қилинглар, гуноҳ ва адоват(йўли)да ҳамкорлик қилманглар! Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта, Аллоҳ азоби қаттиқ азобдир” ("Моида" сураси, 2-оят).
,