Ёшлар ишлари агентлиги аслида мавжуд бўлмаган корхона билан 301 миллион сўмлик шартнома тузди

19.12.2024 14:37

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30-майдаги 345-Ф сон фармойишига кўра, ҳукумат томонидан “Бутунжаҳон ёшлар фестивали” иштирокчилари учун транспорт воситалари ажратилган эди. Шунга қарамай, Ёшлар ишлари агентлиги қўшимча транспорт хизматларини жалб қилиш учун 301 миллион 560 минг сўмлик шартнома тузган.

Ушбу шартнома 2024 йил 9 октябрь куни Тошкент шаҳар Ёшлар ишлари бошқармаси ва “CITY TEOUR” МЧЖ ўртасида “Бутунжаҳон ёшлар фестивали иштирокчиларига транспорт хизматларини кўрсатиш” юзасидан тузилган. Шартномага кўра, хизматлар 2024 йил 23 июндан 1 июлгача бўлган даврда амалга оширилиши лозим бўлган. Бироқ, мазкур давлат хариди билан боғлиқ бир қанча баҳсли жиҳатлар пайдо бўлмоқда.

Биринчи: шартномада кўрсатилган хизматлар бошланган сана — 23 июнь. Бироқ, “CITY TEOUR” МЧЖ эса 2024 йил 24 июнь куни давлат рўйхатига олинган. Яъни, юридик шахс сифатида мавжуд бўлмаган корхона хизмат кўрсатган.

Иккинчи: шартномага асос сифатида кўрсатилган Тошкент шаҳар Ёшлар ишлари бошқармаси бошлиғининг буйруғи 2024 йил 26 июню куни имзоланган. Аммо хизматлар ушбу буйруқ қабул қилинишидан аввал бошлангани кўрсатилган.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
5
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар