“Бизнесни ривожлантириш банки”да очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди

04.12.2024 17:49

Бугун “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБнинг Сергели банк хизматлари марказида “9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни”га бағишланган очиқ эшиклар куни ўтказилди.  

Тадбирда банк бошқаруви раҳбарияти, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, банк мижозлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.  

Тадбирда банк тизимида коррупцияга қарши олиб борилаётган ишлар, ходимларнинг малакасини ошириш бўйича ўқувлар ҳамда халқаро стандартларга мос сертификатлар қўлланиши бўйича тафсилотлар муҳокама қилинди. ISO 37001:2016 халқаро сертификатларини қўллаш орқали шаффофлик ва адолатли бошқарувга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.  

Шунингдек, коррупциянинг салбий оқибатлари, унинг жамият ва иш жараёнига таъсири ҳақида ҳам фикр билдирилди. 2 733 нафар ходимнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича ўқув семинарлари ташкил этилгани, шунингдек, юқори лавозимли 23 нафар ходим махсус курсларда ўқитилгани айтилди.  

Банк жамоаси вакиллари коррупцияга қарши курашиш борасидаги саъй-ҳаракатларни янада кучайтиришга тайёрлигини билдиришди.

Реклама ҳуқуқи асосида

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар