Ўзбекистон тадбиркорлари Япония дастури бўйича малака оширмоқда

30.11.2024 10:02

Бизнесни ривожлантириш банки Ямагата Университети билан тузган шартномага кўра, университет профессорлари Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида 150 нафар фаол тадбиркорлар билан ўқув курслари ташкил этган. 
Бу ҳақида кеча банк томонидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Тадбирда маълум қилинишича, Япониянинг “u-hope” дастури бўйича тузилган ушбу ўқув курсларига тадбиркорлар томонидан қизиқишлар ортиб бормоқда экан. Матбуот анжуманида эълон қилинган ҳисоботларга кўра, ҳозирда дастурга 11 минг нафардан ортиқ тадбиркорлар қизиқиш билдирган, 2 минг нафар тадбиркор учун ўқиш жараёнлари бошланган, 500 нафарга яқин тадбиркорлар сертификат эгалари бўлган.

Япония мутахасислари ўқув дастурлари жараёнида муваффақиятли қатнашган тингловчилардан 24 нафар менторларни саралаб олган.

Сараланган тингловчилар дастлаб Ўзбекистонда, кейинги босқичда эса, Япониянинг Ямагата университетида ўз малакасини ошириб, халқаро сертификатга эга бўлишган.

Ўз ўрнида, менторларнинг Японияга сафари билан боғлиқ харажатлар Марказлар томонидан қоплаб берилган бўлиб, ўзаро тузилган шартномага асосан ҳар бир ментор томонидан жами 296 нафар тренерларни тайёрлаш мажбурияти юклатилибди.

Реклама ҳуқуқи асосида

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар