Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида фуқаро С.Ў. га тегишли дарвоза ясаш цехида электр қурилмаларини (қуввати 16,3 кВт) шартномасиз, ҳисоблагичдан ташқари электр тармоғига улаб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди.
Хабарга кўра, ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларда электр таъминоти корхонасига 1 млрд 160 млн сўмлик зарар етган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди, дейилади хабарда.