Тошкентнинг икки туманидаги 3500 хонадонда газ ўчирилди

08.11.2024 21:56



Экскаватор газ қувурига шикаст етказиши натижасида Яккасарой ва Миробод туманларининг айрим ҳудудларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилди. 

Бу ҳақда Ҳудудгазтаъминот АЖ ахборот хизмати хабар берди.

Хабар қилинишича, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Бобур кўчасида қазиш ишларини олиб бораётган экскаватор иш жараёнида ўрта босимли газ қувурини узиб юборган.

Бунинг оқибатида, Яккасарой туманида жойлашган кўп қаватли бинолардаги 2400 та ва 1100 та ерли хонадон, шунингдек, Миробод туманининг Нукус, Абдулла Қаҳҳор, Дамариқ ва Ҳамид Сулаймон кўчалари истеъмолчилари вақтинча табиий газ тармоғидан ўчирилди.

Таъмирлаш ишлари якунлангач табиий газ таъминоти босқичма-босқич тикланади, дейилади хабарда.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар