Бугун, 1 мартдан бошлаб саёҳатга чиққанлардан туристик йиғим ундирилади

01.03.2021 03:38

Яъни юртдошларимиз саёҳат қилиш вақтида меҳмонхонада қолган ҳар бир кун учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 фоиз миқдорида – 980 сўм йиғим тўлайди

"Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонга биноан, 2021 йил 1 мартдан бошлаб:

— Ўзбекистон фуқаролари ва Ўзбекистонда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслардан жойлаштириш воситасида, улар яшаган ҳар бир кун учун Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган миқдорда туристик (меҳмонхона) йиғим ундирилади.

— Бунда, туристик (меҳмонхона) йиғим ички туризмни тарғиб қилиш ва рағбатлантириш, туризм мавсуми паст бўлган даврда жойлаштириш воситаларининг бандлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилади.

Бундан ташқари, мазкур фармон билан Ўзбекистон фуқаролари харид қилган темир йўл ёки авиа чипта нархларига 25 фоиз чегирмалар ҳам белгиланган.

Ушбу имтиёз 2021 йил 31 декабргача амал қилади.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
3
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар