Марказий банк қандай қоидабузарликлар учун банкларга жарима қўлламоқда?

08.11.2024 19:34

Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси томонидан октябрь ойидаги йиғилишларида 32 та масала кўрилди ва улар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди. Бу ҳақда МБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, рўйхатга олиш ва рухсат бериш йўналишида 16 та масала кўрилган. Шунингдек:

кредит ташкилотлари уставига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш (4 та);
микромолия ташкилотларига берилган лицензияларни қайта расмийлаштириш (1 та);
микромолия ташкилотларини ҳисоб рўйхатига олиш (3 та);
тижорат банклари кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари ҳамда муҳим аҳамиятга эга ходимларининг номзодларини кўриб чиқишга доир (8 та) масалалар кўрилди.

Марказий банк томонидан ўтказилган ўрганиш ва текшириш натижаларида аниқланган қоидабузарликлар учун 7 та банк ва 2 та микромолия ташкилотига нисбатан жарима санкцияси қўлланилди.  Шунингдек, 2 та тўлов ташкилоти ва 2 та тўлов тизими оператори томонидан тўлов тизими операторлари ҳамда тўлов ташкилотлари устав капиталининг энг кам миқдори ва ташкилий-ҳуқуқий шаклига қўйилган талаблар бажарилмаганлиги ҳамда 4 та тижорат банкида хавфсизликни таъминлаш ва автоматлаштирилган банк тизимларида ахборотларни муҳофаза қилиш ишларини ташкил этишда хатоликларга йўл қўйилганлиги сабабли уларга нисбатан чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилди.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар