“Ўқ отиш спорт турларини янада ривожлантириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-381-сон, 04.11.2024) қабул қилинди.
Унга кўра, Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларида босқичма-босқич 10 м масофага ўқ отиш спорт базаларини ташкил этилади ҳамда уларни замонавий спорт анжомлари ва инвентарлари билан жиҳозланади.
2025 йилдан бошлаб ҳар йили туман (шаҳар)лардаги спорт мактабларида босқичма-босқич ўқ отиш спорт турлари бўйича спорт гуруҳлари ташкил этилади.
2025/2026 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим муассасаларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқув дастурлари доирасида “Ўқотар ва пневматик спорт қуролларининг тактик-техник тавсифлари” амалий машғулотлари киритилади. Зарур амалий машғулотларни ташкил этишда эса ҳарбий қисм, муассасалар, ҳарбий полигонларнинг ўқув-моддий базасидан фойдаланилади.
Шунингдек, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида “Спорт фаолияти: ўқ отиш ва стенддан ўқ отиш” бакалавриат таълим йўналиши очилади.