Шохрух Ғиёсовга: Rost24 расмий сайт!

06.11.2024 19:29

Жамиятимизда янги пайдо бўлган иллат – квадроберлик мавзуси бўйича Rost24.uz сайти махсус кўрсатув тайёрлади.

Маънавиятимиз ва ижтимоий ҳаётимизга рахна солиш арафасида турган ушбу иллатга қарши курашиш бюджетдан таъминланадиган ҳар бир ташкилотнинг бурчи ҳисобланади.

Квадроберлик мавзусининг оқибатларини таҳлил қилиш учун психолог билан суҳбат уюштирилди. Мавзуни қонуний асослар билан  янада кенгроқ очиб бериш мақсадида Ички ишлар вазирлигидан ҳам мутахассис жалб қилишни режалаштирган эдик. Мутахассис топишда ёрдам беришни сўраб ИИВ матбуот котиби Шохрух Ғиёсовга илтимос қилдик.  
 
ИИБ тергов хоналарида ўлиб кетаётган марҳумларни “худо урган бандалар” дея таърифлаган Шохрух Ғиёсов бу сафар Рост24 ахборот-таҳлилий порталини расмий сайт эмас, деган нўноқ жавоб билан мутахассис топишда ёрдам беришдан бош тортди. 
 
Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновга шуни маълум қиламизки, Рост24 сайти бундан роппа-роса 4 йил олдин, 2020 йилнинг 23 октябрь санасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 1382 рақами билан рўйхатга олинган. 
 
АОКАдаги мутасаддилардан ҳам катта бир вазирликнинг матбуот котибига расмий ва норасмий сайтлар қандай бўлиши бўйича тушунчалар беришини илтимос қилиб қоламиз...

Ўзбекистон медиа оламидаги воқеалар ривожини таҳлил қиладиган бўлсак, аслида хусусий ОАВни ҳукуматга қарши томонга ўтиб қолишида мана шундай матбуот котиблари катта рол ўйнамаяптимикин?

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
7
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар