Ш.Мирзиёев: Ғазодаги низонинг ягона ечими – 1967 йилдаги чегарани қайта тиклаш

06.11.2024 15:49

Бугун Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) давлат раҳбарларининг XI саммити Қирғиз Республикаси пойтахти Бишкек шаҳрида бўлиб ўтди. 

Саммитда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ўз нутқи давомида етакчи давлатлар ўртасидаги рақобат ва ишончсизлик муҳити кескин кучайётгани, зиддият ва уруш ўчоқлари кўпайиб, турли хавф-хатарлар янада ортиб бораётгани ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди. 

"Бу ўринда гап, энг аввало, Яқин Шарқда давом этаётган адолатсиз уруш ва кузатилаётган икки ёқлама стандартлар ҳақида бормоқда. Ғазо сектори ва Ливандаги мисли кўрилмаган гуманитар фожиани, тинч аҳолига қарши вайронкор ҳужумларни, айниқса, бегуноҳ болалар, кексалар ва аёллар қурбон бўлаётганини ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди. БМТнинг Фаластин қочоқларига ёрдам бериш бўйича махсус агентлиги фаолиятини чеклашга қаратилган ҳаракатларни ҳам кескин қоралаймиз. 

Мазкур кўп йиллик низонинг ягона ечими – халқаро меъёрий ҳужжатлар ва резолюцияларга мувофиқ, 1967 йилдаги чегаралар асосида, пойтахти Шарқий Қуддус бўлган мустақил Фаластин давлатини тузишдир.

 Кейинги ҳафта Ар-Риёд шаҳрида ўтадиган араб-мусулмон давлатлари саммитида бу муаммога аниқ сиёсий ечим топилишига умид қиламиз", – дейди Шавкат Мирзиёев.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
1
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар