Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги қонунларга тўғриланган коррупция

31.10.2024 15:20

Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли ташкилот танловида ССВ амалдорига тегишли бўлган компания ғолиб бўлган.

«Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг кўп тармоқли клиникаси» давлат муассаси томонидан  244 млн сўмлик танлов эълон қилинган.

Бугун жойлаштирилган танловда икки талабгор иштирок этиб, «Orient alliance» МЧЖ 238,7 млн сўм нарх таклифи билан танлов ғолиби деб топилган.

Бир қанча очиқ манбалардаги маълумотларга кўра, «Orient alliance» МЧЖнинг таъсисчиларидан бири (45 фоиз) Хошимов Дониёр Бахтиёрович айни пайтда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги «Саломатлик-3» лойиҳасини амалга ошириш Марказий бюросининг раҳбари ҳисобланар экан.

Revizor`нинг маълум қилишича, айни вақтда Дониёр Хошимов номи  «Orient alliance» МЧЖ таъсисчилари таркибида учрамайди. У таъсисчилар таркибидан чиққан бўлиши мумкин.

«Orient alliance»нинг таъсисчиларидан яна бири (45 фоиз) Хашимов Бахтиёр Арифджанович (Д.Б.Хошимовнинг отаси) узоқ йиллар давомида Соғликни сақлаш вазирлигини иқтисодиёт молия ва прогнозлаштириш бош бошқармасини бошлиғи лавозимида ишлаган. Шунингдек, у Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази Кузатув кенгаши аъзоси ҳам ҳисобланган", – дейилади коррупция аломатлари аниқланган манбаада.

Бундан ташқари, 2023-2024 йиллар мобайнида «Orient alliance» МЧЖ Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги бир қанча ташкилот (марказ ва клиника)лар томонидан аутсорсинг бўйича ўтказилган танлов ва тендерларда ғолиблигини ҳам қўлга киритиб келгани ҳам аниқланган.
 

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар