Келгуси йилдан бошлаб бошқа алкоголсиз ичимликлар, жумладан, шарбатлар, мевали ичимликлар, лимонадлар, кваслар ва бошқалар ҳам аксиз солиғига тортилиши мумкин.
Бу ҳақда 28 октябрь куни Иқтисодиёт ва молия вазирлигида бўлиб ўтган йиғилишда вазир ўринбосари Аҳадбек Ҳайдаров маълум қилди.
Бунда, 2025 йил 1 апрелдан аксиз солиғи таркибида шакар бўлган газланган ичимликлар учун литри учун 500 сўм, энергетик ичимликлардан эса 2000 сўм миқдорида ундирилади.
Шу билан бирга, шакар ўрнига тотлантирувчи ишлатадиган ичимликлар учун аксиз солиғи ставкасини пасайтириш режалаштирилган. Масалан, парҳез газланган ичимликларга 1 литр учун 300 сўм миқдорида солиқ солиш таклиф қилинмоқда.