Ўзбекистонда 200 минг нафарга яқин оталар алимент тўловларини тўлашдан бўйин товламоқда..(ми?)

27.02.2021 11:35

Фарзандлари учун ихтиёрий алимент тўламаётганлар сони ортиб бормоқда

Жамиятнинг энг оғриқли муаммоси бу ажримлар масаласи ҳисобланади. Болаларнинг етим қолиши, оилаларнинг пораканда бўлиши оғир ижтимоий муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Rost24.uz ахборот сайтига Мажбурий ижро бюроси мусъулларининг хабар беришича, МИБнинг ҳозирги даврда иш юритувидаги 1 млн. 90 мингга яқин ижро ҳужжатларининг 268 мингдан ортиғини (24,6 фоизи) алимент тўловларига оид ижро ишлари ташкил қилади.

Шундан, 72 мингга яқини қарздорлар алимент тўловларини ўз вақтида тўлаб келаётган бўлса, 196 мингга яқини ёки 73% ижро ҳужжати бўйича алимент пуллари давлат ижрочилари томонидан қарздорларга мажбурий ижро этиш чораларини қўллаш орқали ундирилиб келинмоқда.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
5
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар