Тадбиркорлар  учун ўқув курси: ҳаммаси бепул!

21.10.2024 10:47

“Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастурининг асосий таянч банки ҳисобланган “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ тадбиркорларга бепул онлайн ўқув курсларини таклиф этмоқда. 

Банк тадбиркорларнинг салоҳияти ва дунёқарашини оширишга ҳар жиҳатдан ёрдам бермоқда ва мазкур янги лойиҳа бунга ёрқин мисолдир. Ўзбекистонда илк бор Япониянинг таниқли ва етакчи менторлари билан биргаликда ташкил этилаётган ўқув курсларида бизнесни самарали бошқариш ва ривожлантириш сирлари ўргатилади. Ўқувлар Ямагата университети мутахассислари томонидан олиб борилади. 

Иштирокчилар Япониянинг ривожланган бизнес моделлари, жумладан, Lean Management ва Кайдзен методларини бевосита япон устозларидан ўрганиш имконига эга бўлишади. Бу нафақат назарий билимлар, балки амалий маслаҳатлар, вақтни бошқариш ва бизнесни режалаштириш  каби  муҳим жиҳатларни ҳам қамраб олади. 

Мазкур лойиҳа бизнесини бошламоқчи бўлганлар, фаолиятини ривожлантиришни кўзлаган кичик ва ўрта бизнес эгалари, шунингдек, фаолиятини янада юқори босқичга олиб чиқишни истаган тадбиркорлар учун мўлжалланган. 

Курсларни тамомлаган ва тест синовидан муваффақиятли ўтган тадбиркорларга Ямагата университети ва “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБнинг халқаро сертификати такдим этилади. Бу эса тадбиркорларга халқаро даражадаги таянч яратиб, янги бизнес эшикларини очади. 

Яна бир ўзига хос жиҳати, ўқув курслари иштирокчиларни ва уларнинг бизнесини Япония каби ривожланган мамлакат билан боғлайди, халқаро даражадаги ҳамкорликни йўлга қўяди. 

Бундай  қулай  имкониятни  қўлдан бой берманг!

 Ўқув курсларини Youtube тармоғи орқали ушбу манзилдан  кўришингиз мумкин. 

“Бизнесни ривожлантириш банки” – орзуларингизни ҳақиқатга айлантирамиз!

Мурожаат учун:

1254, 78 150-00-55

Реклама

 

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар