Сўнгги 2 йилда 7 та ОТМ лицензияси бекор қилинди

20.10.2024 19:46

 

2023 йилда 6 та, 2024 йилда эса 1 та олийгоҳнинг лицензияси бекор қилинган. 

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 2024 йилда ҳам 5 та нодавлат олий таълим ташкилотининг лицензиясини бекор қилиш учун судга ариза киритган. Шундан 4 та ҳолатда даво аризалари қаноатлантирмаган.

Шунингдек, лицензияси бекор қилинган Нодавлат олий таълим ташкилотларининг барча талабалари аризаларига кўра, бошқа ОТМларга кўчирилган, дейилади хабарда.

Маълумот учун, лицензияни бекор қилиш "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги қонуннинг 33-моддасида келтирилган талабларга кўра амалига оширилади.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин "Digital university" МЧЖ лицензияси бекор қилингани ҳақида хабар қилган эдик. 
 

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар