17 октябрь куни JETOUR MOTORS компанияси Ўзбекистонда JETOUR Т2нинг тақдимотини ўтказди.
Тошкент вилоятининг сўлим гўшасидаги “Пирамида” дам олиш масканида ўтказилган мазкур тақдимотда JETOUR бренди жаҳон автомобил бозоридаги ўрни ва замонавий инновацияларини намойиш этди.
Тақдимотда JETOUR MOTORS вице-президенти Ке Чуанденг бренд “Саёҳат+” стратегиясига мутаносиб тарзда амал қилиши компаниянинг шиддатли бозор рақобатидаги асосий муваффақиятларининг омили ҳисобланишини таъкидлади.
JETOUR MOTORS 2018 йил илк ташкил этилганида Хитой автомобиль бозорида кучли рақобатга дуч келди. Кенг кўламли тадқиқотлар ва соҳа мутахассислари билан маслаҳатлашгандан сўнг, компания истиқболли сегментни аниқлади. Яъни, автомобиль ишқибозларининг саёҳатга бўлган эҳтиёжларини чуқур англаган ҳолда, JETOUR MOTORS “Саёҳат+”нинг ўзига хос концепциясини ишлаб чиқди. Концепция нафақат маҳсулотга, балки турли экотизимдаги одамларнинг автомобиллар билан ўзаро муносабатига ҳам эътиборни қаратди. Шу жиҳатларни инобатга олган ҳолда, JETOUR MOTORS ҳайдовчиларнинг саёҳати учун ақлли қулайликлар яратишга интилди.
Кўп йиллик саъй-ҳаракатлар ортидан JETOUR MOTORS “Саёҳат+” бозор сегментини мустаҳкамлади ва кенгайтирди. 2018 йилда ўзининг биринчи маҳсулотини ишга туширганидан буён компания 73 ой ичида 1,33 миллион донадан ортиқ автомобиль сотувига эришди ва бутун дунё бўйлаб 49,8 миллиондан ортиқ мижозларнинг ишончини қозонди. Бунда бутун автомобиль саноатини ҳайратда қолдирган «JETOUR Speed»нинг ўрни катта бўлди.
Жаноб Ке JETOUR MOTORS савдосининг тезликда ўсиб бориши унинг “Саёҳат+” стратегиясига содиқлиги билан бевосита боғлиқлигини таъкидлади. Келгусида компания ушбу бозор сегментини янада ривожлантириш, операцион фаолиятга алоҳида эътибор бериш, маҳсулот линиясини яхшилаш, бозор улушини кенгайтириш ва сотувда кейинги миллионга эришиш ниятида.
JETOUR Ўзбекистонда: Марказий Осиё бозорининг стратегик йўналиши
JETOUR MOTORS учун Ўзбекистон бозори Марказий Осиёдаги ривожланишнинг муҳим стратегик йўналиши ҳисобланади. “JETOUR MOTORS UZBEKISTAN ” компанияси бош директори ўринбосари Зиёвиддин Парпиев Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо алоқалари чуқурлашиб бораётгани муносабати билан мамлакатимиз автомобиль бозори барқарор ўсиб бораётганини алоҳида таъкидлади.
“Ўтган йили ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 14,033 миллиард АҚШ долларини ташкил этди ва бу кўрсаткич ўсишда давом этмоқда. Маҳаллий истеъмолчилар сифатли ва инновацион маҳсулотларга юқори қизиқиш билдирмоқда, бу эса JETOUR бренди ва маҳсулотлари учун ажойиб бозор истиқболларини очади”, – деди З.Парпиев.
Ҳозирда JETOUR Ўзбекистон бозорига X70, X70 PLUS, X90 PLUS, DASHING ва яқинда эълон қилинган Т2 каби қатор автомобилларни тақдим этди. Аниқроғи, бренднинг йўлтанламас ва оилавий автомобиллар сериялари маҳаллий ҳайдовчиларнинг эҳтиёжларини тўлиқ қондиради. Келажакда JETOUR маҳаллий миқёсда бренднинг рақобатбардошлигини ошириш учун илғор моделларни ишлаб чиқишда давом этади.
JETOUR Т2: off-road ва таассуротлар
JETOUR Т2 маҳсулотига келсак, JETOUR MOTORS UZBEKISTAN бош директори Ли Чиангнинг очиқлашича, ушбу йўлтанламас сайёҳлик автомобиллари сегменти бренднинг ривожланишидан далолат беради. Т2 нафақат ҳайдовчиларнинг кундалик эҳтиёжи ҳаттоки, йўллардан кайфиятни кўтаришга ҳам хизмат қилади. Натижада эса, ушбу бренд автомобил ишқибозларининг севимли ва классик автомобилига айланди.
JETOUR Т2 ажойиб хусусиятларга эга: кенг салон, кучли двигател, юқори даражадаги экологик тоза ва ақлли бошқарув тизимлари. У Porsche компаниясининг собиқ бош дизайнери томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, бу унинг юқори сифатини таъкидлайди. Салон кенглиги сабабли осонгина мобиль ётоқхонага айланиши эса, узоқ саёҳатлар учун идеалдир.
Машина Хитойнинг энг кучли 2,0Т двигатели ва 7 поғонали Magna 7DCT қўш муфтали трансмиссияси билан жиҳозланган. SONY 12 каналли аудио тизими унутилмас лаҳзаларни инъом этади. Бундан ташқари, Т2 BorgWarner`нинг 6-авлоди XWD тўлиқ ғилдиракли бошқарув тизими йўлдан ташқарида ҳам ишонч билан ишлайди.
Жаноб Чианг, шунингдек 7 ўринли Т2 модели ишлаб чиқилаётганини ва шу йил охиригача халқаро бозорга чиқиши кутилаётганини ҳам айтиб ўтди. Келгусида компания сизнинг мамлакат бўйлаб қулай саёҳат қилишингиз учун янги моделлар ва имкониятлар яратишни режалаштирмоқда.
Реклама ҳуқуқи асосида