Доналд Трамп айрим муҳожирларга ўлим жазоси беришни таклиф этди

13.10.2024 09:10

Доналд Трамп Колорадо штатининг Аурора шаҳрида ўтказилган митинг чоғида муҳожирларни хавфли жиноятчилар сифатида кўрсатиб, АҚШ фуқароларини ўлдирган муҳожирларга ўлим жазоси беришга чақирди. Бу ҳақда "SBS News" нашри хабар берди.

"Мен шу билан Америка фуқароси ёки ҳуқуқ-тартибот идораси ходимини ўлдирган ҳар қандай муҳожирни ўлим жазосига чақираман”, дея такидлаган Трамп.

Айтиб ўтиш жоизки, АҚШ штатларининг деярли ярми ўлим жазосини тақиқлайди.

Муҳожирларга нисбатан "тиш қайраб" олганининг сабаби эса, Трампнинг ҳозир Америка бутун дунёда босиб олинган Америка сифатида танилган, деган фикридан аён.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 5 ноябрда АҚШда президентлик сайлови бўлиб ўтади. Доналд Трамп эса асосий номзодлардан бири.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар