Абитуриентлар Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигини судга бердими?

11.10.2024 11:24

Абитуриентлар Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигини судга берди. Бу ҳақда Юрист маслаҳати расмий каналида маълум қилинди.

Гап шундаки, жорий йилнинг июль ойида юридик йўналишларга имтиҳон топширган абитуриентларга дарсликда келтирилмаган саволлар, жумладан моддалар санкцияларидан (қанча жарима белгиланган, неча йилга қамалади каби) саволлар тушган. Ва бу анча муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

"Университетда ўқиб юрган вақтларимда устозларим модда санкциясини ёдлашни қатъий ман этарди. Яъни, биз умуман санкция ёдламасдик. Чунки, биринчидан, ёдлашни умуман имконияти йўқ, иккинчидан, бу келгуси фаолиятда умуман керак бўлмайди.

Бугундан адвокат сифатида ишга киришдим. Ҳозир Тошкент туманлараро маъмурий судидаман. Иш  билан танишиш ва ОАВни жалб этиш бўйича судга илтимоснома тақдим этаман", дейди адвокат Муҳриддин Шамсиддинов.

Эслатиб ўтамиз, Rost24.uz журналисти ҳам ушбу масала бўйича Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги бошқарма бошлиғи Зафарбек Олимбековга савол билан юзланиб, тайинли жавоб ололмаган эди.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар