Нью-Йорк мэрининг коррупцияга оид жиноятига ўзбекистонлик тадбиркор ҳам шериклик қилгани маълум бўлди

09.10.2024 13:50

Нью-Йорк шаҳар мэри Эрик Адамсга қарши коррупция билан алоқадор бир нечта федерал жиноят иши бўйича тергов олиб борилмоқда. Қизиғи, унинг бу жиноий ишларига шериклар орасида Нью-Йоркдаги қурилиш компанияси раҳбари, асли ўзбекистонлик Толиб Мансуров ҳам борлиги маълум бўлди.

Бу ҳақда "New York Times" нашри хабар берди.

Гап шундаки, Эрик Адамс жисмоний шахслар, корхоналар, хайрия жамғармалари ёки давлат идораларини жалб қилиш орқали ихтиёрий молиявий бадалларни тўплаш билан шуғулланган.

Хабарга кўра, Эрик Адамс бу жараёнда кўплаб коррупцияга оид жиноятлар содир этган. Толиб Мансуров эса, бир неча йилдан бери унинг бу ноқонуний ишига шериклик қилган.

Маълум бўлишича, шаҳар мэри Мансуровнинг бу ёрдами учун бир неча муаммоларини ҳал қилишга ваъда берган.

Жумладан, 2023 йилда Адамс Қуйи Манхеттенда Ўзбекистон байроғини кўтариш маросимини ўтказишда Мансуровга кўмаклашган.

Хабардан маълумки, шаҳар мэрининг Нью-Йорк шаҳридаги ўзбек жамияти билан яқин алоқаси бўлган.

Прокурорларнинг таъкидлашича, Мансуров ва унинг ходимлари кейинроқ адвокатлар иштирокида терговчилар томонидан яна сўроқ қилинган. Охир-оқибат, у Эрик Адамснинг коррупцияга оид жиноий ишларига алоқадорлигини тан олган, дейилади хабарда.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
2
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар