Президент томонидан имзоланган кодекс ва рекламага оид қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" телеграм канали маълум қилди.
Кучайтирилган қонун талабларига кўра, Жиноят, ЖПК ва МЖтКга гиёҳвандлик воситалари, уларнинг анaлогларини ҳамда психотроп моддаларни телекоммуникация тармоқлари ёки интернетдан фойдаланиш орқали сотган, тарқатган, сақлаган ва вояга етмаганларни жалб қилган шахсларга нисбатан маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари кўрилади.
Шунингдек, Жиноят кодексида гиёҳвандлик воситаларини қонунга ҳилоф равишда тайёрлаш, сотиш, тарқатиш ва шунга оид жиноятлар билан қўлга тушган шахслар, ушбу жиноятларини қайта содир этса, қуйидаги чоралардан бири қўлланилиши белгиланди:
— БҲМнинг 50 бараваригача миқдорда жарима;
— 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
— 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
— 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш;
— 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.
Хусусан, мазкур қонун расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.